Шавкат Мирзиёев Сенат раиси Танзила Нарбаевани 70 ёшга тўлиши муносабати билан «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан тақдирлади. Президент фармонида Танзила Нарбаеванинг давлат ва жамоат бошқаруви соҳасидаги самарали меҳнати, парламент фаолиятини ривожлантириш ҳамда бошқа хизматлари алоҳида эътироф этилган.
Танзила Нарбаева.
Фото: Сенат
Президент Танзила Нарбаевага таваллуд куни муносабати билан орден топширдиШавкат Мирзиёев Сенат раиси Танзила Нарбаевани 70 ёшга тўлиши муносабати билан «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан тақдирлади. Президент фармонида Танзила Нарбаеванинг давлат ва жамоат бошқаруви соҳасидаги самарали меҳнати, парламент фаолиятини ривожлантириш ҳамда бошқа хизматлари алоҳида эътироф этилган.
Lotinchada На русском языке 2026 йил, 24 июль, 22:51 Сиёсат
Президент Шавкат Мирзиёевнинг 24 июль куни имзолаган фармонига кўра, Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Камоловна Нарбаева «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан тақдирланди. Бугун у 70 ёшини нишонламоқда. Айни сана Президент Шавкат Мирзиёевнинг ҳам таваллуд куни ҳам ҳисобланади.
Фармонда Танзила Нарбаеванинг давлат ва жамоат бошқаруви соҳасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, парламент фаолиятини ривожлантириш, Янги Ўзбекистонда демократик ислоҳотларни изчил амалга оширишдаги алоҳида хизматлари, бой билим ва тажрибаси, ватанпарварлик фазилатлари билан миллий давлатчиликнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш, инсон қадр-қимматини юксалтиришга қаратилган устувор вазифалар ижросини таъминлаш, хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва мақомини ошириш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш йўлидаги ибратли фаолияти, шунингдек, мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги фаол иштироки алоҳида эътироф этилгани қайд этилган.
Танзила Нарбаева 2019 йилдан буён парламентнинг юқори палатаси — Сенатга раҳбарлик қилиб келмоқда. У 2020 ва 2024 йилларда ушбу лавозимга қайта сайланган.
Танзила Нарбаева 1981 йилда Тошкент давлат университетини филолог мутахассислиги бўйича тамомлаган. Социология фанлари доктори, профессор. Ўзбекистон Халқ демократик партияси аъзоси.
У 1981−1991 йилларда педагог сифатида фаолият юритган. 1991−1995 йилларда Сабир Раҳимов тумани ХДП кенгаши котиби ва партия Марказий кенгашида сектор мудири бўлган. 1995−2010 йилларда Вазирлар Маҳкамасида масъул лавозимларда ишлаган.
2010−2016 йилларда Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгашига раҳбарлик қилган. 2016−2019 йилларда эса Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари — Хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимида фаолият олиб борган.
| # | Наименование новости | Тональность | Информативность | Дата публикации |
|---|---|---|---|---|
| 1 | Почетному главе Госсовета Дагестана и народному артисту вручили награды от Азербайджана | 0 | 0 | 12-11-2021 |
| 2 | Шавкат Мирзиёев наградил Валентину Матвиенко орденом "Дружбы" | 0 | 0 | 28-08-2021 |
| 3 | Глава Дагестана вручил Хабибу Нурмагомедову орден "За заслуги перед Республикой Дагестан" | 0 | 0 | 05-12-2019 |
| 4 | «Ҳудудий электр тармоқлари»да ҳам раҳбар ўзгарди | 0 | 8.36 | 27-07-2026 |
| 5 | Зампостпреда Дагестана при президенте РФ наградили орденом Мужества | 0 | 0 | 24-04-2025 |
| 6 | Президент Киргизии наградил Шойгу орденом "Достук" | 0 | 0 | 22-02-2020 |
| 7 | Касым-Жомарт Токаев поздравил Шавката Мирзиёева с днем рождения | 0 | 25.38 | 24-07-2026 |
| 8 | Токаеву вручили высший орден Италии | 0 | 0 | 29-09-2025 |
| 9 | Лидеры России, Китая и США поздравили президента Казахстана с праздником Навруз | 0 | 0 | 21-03-2025 |