Вход на сайт

Просмотр новости

Найдите то, что Вас интересует

Туристик оқим Ўзбекистонда 22,6 фоизга ошди

Дата публикации: 12-08-2026 17:50:52

2026 йил январь–июль ойларида Ўзбекистонга 7,74 миллион нафар хорижий сайёҳ ташриф буюрди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 22,6 фоизга кўп, деб хабар берди Туризм қўмитаси. Туристлар оқимининг ўсиши мамлакатда туристик инфратузилманинг кенгайиши билан бирга кечмоқда. Йилнинг дастлабки етти ойида Ўзбекистонда 705 та янги жойлаштириш воситаси ташкил этилди. Уларнинг умумий сиғими 22 296 ўринни […]
Сообщение Туристик оқим Ўзбекистонда 22,6 фоизга ошди появились сначала на Ўзбекистон Янгиликлари.


Основное содержимое страницы с новостью.

2026 йил январь–июль ойларида Ўзбекистонга 7,74 миллион нафар хорижий сайёҳ ташриф буюрди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 22,6 фоизга кўп, деб хабар берди Туризм қўмитаси.

Туристлар оқимининг ўсиши мамлакатда туристик инфратузилманинг кенгайиши билан бирга кечмоқда. Йилнинг дастлабки етти ойида Ўзбекистонда 705 та янги жойлаштириш воситаси ташкил этилди. Уларнинг умумий сиғими 22 296 ўринни ташкил қилди.

Шу билан жойлаштириш воситаларининг умумий сони 7 440 тага етди. Уларнинг бир вақтда қабул қилиш қуввати 202,6 минг ўринни ташкил этмоқда.

Туризм соҳасининг иқтисодий самарадорлиги ҳам ортиб бормоқда. 2026 йилнинг январь–июль ойларида туристик хизматлар экспорти 3 миллиард 895,7 миллион долларга етди. Бу 2025 йилнинг шу даврига нисбатан 56 фоизлик ўсишни кўрсатди.

Ўзбекистонда туристик оқим сўнгги йилларда изчил ўсиб бормоқда. 2023 йилда мамлакатга 6,6 миллион нафар хорижий сайёҳ келган бўлса, 2024 йилда бу кўрсаткич 10 миллион нафардан ошди. 2025 йил якунида эса хорижий туристлар сони 11,7 миллион нафарга етди.

Ҳукумат меҳмонхона инфратузилмасининг кенгайиши ва хорижий сайёҳлар талаби ортиши ҳисобига соҳада ўсиш давом этишини кутмоқда.

Схожие новости

#Наименование новостиТональностьИнформативностьДата публикации
1Ўзбекистонга ўқиш мақсадида келган хорижликлар сони 2,2 баробарга ошди015.411-08-2026
2Ўзбекистон ортиқча вазн бўйича МДҲда биринчи ўринда09.6311-08-2026
3Қурилиш ишларининг 19,9 фоизи норасмий сектор ҳиссасига тўғри келди01511-08-2026
4Ўзбекистон гилос экспорти бўйича дунёда 6-ўринда012.8511-08-2026
5Турпоток из России в Узбекистан вырос на 36%5713-07-2026
6More than 5.3 million visitors underscore Uzbekistan's tourism growth5730-06-2026
7«Умра» тадбирларини ноқонуний ташкил этаётганларга нисбатан чоралар кўрилмоқда011.9911-08-2026
8Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида кучли шамол ва чанг-тўзон кузатилади09.6711-08-2026
91 сентябрдан йўловчи автобусга чиқиши билан йўлкира ҳақини тўлаши шартбўлади07.8711-08-2026
10Более 300 тыс. туристов из России посетили Узбекистан в 2025 году0015-07-2025

Классификация: . Схожих патентов: 0. Схожих новостей: 10. Тональность: 0. Информативность: 15.54. Источник: nuz.uz.