Вход на сайт

Просмотр новости

Найдите то, что Вас интересует

Тошкентда 780 дан зиёд шифокорлик ўрни бўш қолмоқда

Дата публикации: 11-08-2026 07:15:42

Тошкент шаҳрида тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва кадрлар билан таъминланганлик ҳолати танқидий-таҳлилий муҳокама қилинди. Соғлиқни сақлаш вазири Элдор Адилов пойтахт соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда унга қарашли тиббиёт муассасалари раҳбарлари билан учрашув ўтказди. Унда йилнинг биринчи ярмида амалга оширилган ишлар ва йил якунига қадар белгиланган вазифалар таҳлил қилинди. Айни пайтда Тошкент шаҳрида 3,2 миллион аҳолига 72 […]
Сообщение Тошкентда 780 дан зиёд шифокорлик ўрни бўш қолмоқда появились сначала на Ўзбекистон Янгиликлари.


Основное содержимое страницы с новостью.

Тошкент шаҳрида тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва кадрлар билан таъминланганлик ҳолати танқидий-таҳлилий муҳокама қилинди.

Соғлиқни сақлаш вазири Элдор Адилов пойтахт соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда унга қарашли тиббиёт муассасалари раҳбарлари билан учрашув ўтказди. Унда йилнинг биринчи ярмида амалга оширилган ишлар ва йил якунига қадар белгиланган вазифалар таҳлил қилинди.

Айни пайтда Тошкент шаҳрида 3,2 миллион аҳолига 72 та оилавий ва 12 та кўп тармоқли поликлиника ҳамда 43 та шифохона хизмат кўрсатмоқда.

Тиббиёт муассасаларида 7 мингдан зиёд шифокор ва 15,5 минг нафардан ортиқ ҳамшира фаолият юритмоқда. Кадрлар билан таъминланганлик даражаси 95 фоизни ташкил этган. Айрим туманларда оилавий шифокорлар билан таъминланиш кўрсаткичи эса пастлигича қолмоқда.

Пойтахт тиббиёт муассасаларида 780 дан зиёд шифокорлик ва қарийб 1 360 та ҳамширалик лавозими бўш турибди. Бу ҳолат тиббий хизмат сифатига таъсир қилаётган омиллардан бири сифатида қайд этилди.

Шунингдек, профилактик кўрик ва скрининг тадбирларини ўтказиш кўрсаткичлари ҳам тўлиқ бажарилмаган. Профилактик кўриклар 90 фоиз, скрининг тадбирлари эса 91 фоиз даражасида бажарилган.

Йиғилишда тиббиёт муассасалари фаолиятидаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва хизматлар сифатини ошириш бўйича вазифалар белгилаб олинмоқда.

Схожие новости

#Наименование новостиТональностьИнформативностьДата публикации
1Ўзбекистонга ўқиш мақсадида келган хорижликлар сони 2,2 баробарга ошди015.411-08-2026
2Ўзбекистон ортиқча вазн бўйича МДҲда биринчи ўринда09.6311-08-2026
3Тошкентда буюк қозоқ шоири Абай Қунанбаев таваллудининг 181 йиллиги нишонланди08.2611-08-2026
4Самарқанд 17 минг гектарга кенгаяди: шаҳар аҳолиси 1 миллионга яқинлашади011.0511-08-2026
5Агидель: Ночь 20 дек, Чт0019-12-2018
6Багаевская: Утро 18 дек, Вт0017-12-2018
7Дмитрий Борисов Стихи Любовь Такая разная То сладость То война ...0021-02-2025
8Спрос на перевозки из Китая и Казахстана в Беларусь вырос в 3 раза0028-01-2025
9Павел Дуров Тошкентда ўтказиладиган информатика олимпиадаси иштирокчиларини қўллаб-қувватлади09.6411-08-2026
10Кадастрлар палатаси филиали раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди010.1511-08-2026

Классификация: Общество. Схожих патентов: 0. Схожих новостей: 10. Тональность: 0. Информативность: 11.2. Источник: nuz.uz.