Ўзбекистонлик шахматчи Жавоҳир Синдаров АҚШда ўтказилган биринчи Даниэл Народицкий хотира турнирининг рапид баҳсларида ғалаба қозонди. Етти турдан сўнг 6 очко жамғарган ҳолда ҳиндистонлик Аравинд Читамбарам билан биринчи ўринни бўлишди, сўнгра уни блиц-тай-брейкда 2:0 ҳисобида мағлуб этди.