Вход на сайт

Просмотр новости

Найдите то, что Вас интересует

Фуқароларнинг муомала лаёқати, дастлабки ҳимоя ва болалар ҳуқуқларига оид ишлар бўйича судларга тушунтириш берилди

Дата публикации: 04-07-2026 04:53:00

Олий суд Пленуми Ўзбекистон судларига фуқаролар ва болалар ҳуқуқларига дахлдор ишларга оид ёндашувларни тушунтирди: муомала лаёқатини чеклаш, шахсни муомалага лаёқатсиз деб топиш, дастлабки ҳимоя чоралари ва болалар тарбиясига оид низолар шулар жумласидан. Тафсилотлар — Gazeta шарҳида.

Основное содержимое страницы с новостью.

Ўзбекистон Олий суди Пленуми фуқароларни муомала лаёқати чекланган ёки муомалага лаёқатсиз деб топиш тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш, шунингдек, даъвони таъминлаш чораларини қўллашга оид қарорлар қабул қилди. Олий ва Олий хўжалик судлари пленумларининг амалдаги бир қатор қарорларига ҳам ўзгартиришлар киритилди.

Пленум — Ўзбекистон Олий судининг барча судьялари ва Қорақалпоғистон судлари раисларининг йиғилиши.

Робахон МаҳмудоваРобахон Маҳмудова

Пленум мажлиси Олий суднинг янги раиси Робахон Маҳмудова раислигида бўлиб ўтди. Унда Сенат аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, Олий суд ва қуйи судлар судьялари, Бош прокурор, Конституциявий суд, Судьялар олий кенгаши, давлат органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, ҳуқуқ ҳимояси институтлари, адвокатура, илмий ҳамжамият ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

«Президентимиз бир неча бор таъкидлаганидек, одамлар судга охирги нажот истаб келади ва суд остонасидан ҳатлаган ҳар бир инсон Янги Ўзбекистонда адолат тантана қилаётганига ишонч ҳосил қилиши керак. Бундай ишончга сазовор бўлиш учун суд амалиётини тўғри йўлга қўйиш ҳамда қонуний, адолатли ва асосли қарорлар қабул қилинишини таъминлаш талаб этилади», — деди Робахон Маҳмудова.

Йиғилиш якунлари бўйича Олий суд Пленумининг учта қарори қабул қилинди:

  • «Фуқарони муомала лаёқати чекланган ёки муомалага лаёқатсиз деб топиш билан боғлиқ ишларни судлар томонидан кўриб чиқиш амалиёти тўғрисида»;
  • «Фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий судлар томонидан даъвони таъминлаш (дастлабки ҳимоя) чораларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»;
  • «Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида».

Муомала лаёқатини чеклаш: қандай кафолатлар жорий этилмоқда?

олий суд, плениум, судлар

Биринчи қарор судлар томонидан фуқароларни муомала лаёқати чекланган ёки муомалага лаёқатсиз деб топишга оид ишларни кўришда қонунчиликни бир хилда қўллашга қаратилган.

Олий судда таъкидланишича, фуқарони муомалага лаёқатсиз деб топиш ёки унинг муомала лаёқатини чеклаш инсоннинг энг муҳим ҳуқуқ ва эркинликларига бевосита дахл қилади. Бундай ишлар, айниқса, руҳий ҳолати туфайли ўз ҳаракатларининг моҳиятини англай олмайдиган ёки уларни бошқара олмайдиган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда муҳим аҳамият касб этади.

Қарорда судга мурожаат қилиши мумкин бўлган шахслар доираси, ариза бериш тартиби, муомала лаёқатини чеклаш асослари, вояга етмаганларнинг муомала лаёқати масалалари, шахснинг шикоят қилиш ҳуқуқи, шунингдек, прокурор ҳамда васийлик ва ҳомийлик органининг иштироки тушунтирилган.

Олий суд судьяси Равшан Сагатов қарорга изоҳ берар экан, фуқаронинг муомала лаёқатини чеклаш ёки ундан маҳрум этиш «оддий процессуал масала эмас»лигини қайд этди.

«Бу инсон ҳуқуқлари соҳасидаги энг масъулиятли суд қарорларидан бири бўлиб, шахснинг ҳуқуқий мақомига жиддий таъсир кўрсатади. Шу боис Пленум қарорида ушбу тоифадаги ишларни кўришда қонунга қатъий риоя этиш, ҳар бир далилга холис ва ҳуқуқий баҳо бериш ҳамда инсон ҳуқуқлари устуворлигини бош мезон сифатида тан олиш зарурлиги алоҳида таъкидланган», — деди у.

Экспертиза ягона далил бўлмаслиги керак

Унинг сўзларига кўра, фуқаронинг муомала лаёқатини чеклаш учун қонунда назарда тутилган иккита шарт бир вақтнинг ўзида мавжуд бўлиши лозим. Шахснинг спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни истеъмол қилиши ўз-ўзидан унинг муомала лаёқатини чеклаш учун асос бўла олмайди.

Судларга тушунтирилишича, улар бундай хатти-ҳаракат оиланинг оғир моддий аҳволига сабаб бўлган-бўлмаганини ишончли далиллар асосида аниқлаши шарт. Равшан Сагатовнинг таъкидлашича, бу мутаносиблик принципини амалда таъминлашга хизмат қилади.

У, шунингдек, фуқарони муомалага лаёқатсиз деб топиш тўғрисидаги ишлар бўйича суд-психиатрия экспертизаси хулосаси муҳим далил ҳисобланса-да, суд қарорини қабул қилиш учун ягона асос бўла олмаслигини алоҳида таъкидлади. Экспертиза хулосаси бошқа далиллар билан биргаликда кўриб чиқилиши лозим. Агар суд уни асоссиз ёки ноаниқ деб топса, комиссиявий ёки такрорий экспертиза тайинланиши мумкин.

Олий суд судьясининг сўзларига кўра, қарор процессуал кафолатларни ҳам кучайтиради. Ўзларига нисбатан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топиш масаласи кўриб чиқилаётган шахслар суд жараёнининг тўлақонли иштирокчилари сифатида эътироф этилади. Уларнинг фикри тингланиши ва ҳар бир суд мажлисида иштироки таъминланиши шарт.

олий суд, плениум, судлар

Бундан ташқари, ўзига нисбатан муомалага лаёқатсиз деб топиш тўғрисида қарор қабул қилинган шахснинг ўзи ҳам суд қарори устидан шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

Равшан Сагатовнинг таъкидлашича, қарор нафақат фуқароларнинг муомала лаёқатини чеклаш, балки уларнинг ҳуқуқларини тиклаш механизмига ҳам тааллуқлидир. Агар шахс соғайган бўлса ёки муомала лаёқатини чеклашга асос бўлган ҳолатлар бартараф этилган бўлса, судлар унинг ҳуқуқий мақомини тиклаш тўғрисида зарур қарорлар қабул қилишлари лозим.

Даъвони таъминлаш ва дастлабки ҳимоя

Иккинчи қарор даъвони таъминлаш ва дастлабки ҳимоя чораларига бағишланган. Бу чоралар, хусусан, жавобгарнинг ўз мол-мулкини яшириши, бошқа шахсларга ўтказиши ёки бошқача тарзда тасарруф этиши хавфи мавжуд бўлганда қўлланилади.

Маъмурий судларда дастлабки ҳимоя суд қарори қабул қилингунига қадар фуқаролар ва тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатлари бузилишининг олдини олиши керак.

Олий суд судьяси Сардор Раҳмуддинов қарорга изоҳ берар экан, фуқаролар ва тадбиркорлар ўз ҳуқуқларининг бузилиши борасида реал хавф туғилганда, шунингдек, келгусида низолашилаётган суд қарорининг ижроси қийинлашиши ёки ҳуқуқларни ҳимоя қилиш имконсиз бўлиб қолиши мумкин бўлганда, дастлабки ҳимоя чорасини қўллаш тўғрисидаги аризалар билан маъмурий судларга мурожаат қилишларини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, бундай илтимосномалар ариза билан бирга тақдим этилади ва судья томонидан беш кун ичида якка тартибда кўриб чиқилади. Агар илтимоснома суд муҳокамаси давомида берилган бўлса, у суд томонидан мажлис жараёнида кўриб чиқилади.

«Агар дастлабки ҳимоя чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимоснома суднинг иш вақти тугаганидан кейин электрон шаклда берилса, у кейинги иш кунидан кечиктирмай кўриб чиқилади. Бу — фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг самарали ва тезкор воситасидир», — деди Сардор Раҳмуддинов.

олий суд, плениум, судлар

У, шунингдек, қарорда жамоат манфаатларининг ҳуқуқий кафолатлари назарда тутилганини қайд этди. Хусусан, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, аҳолининг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилишга қаратилган қарорларнинг ижроси дастлабки ҳимоя чораси сифатида тўхтатиб турилиши мумкин эмас.

«Ўйлайманки, Пленумнинг ушбу қарори дастлабки ҳимоя чораларини қўллаш билан боғлиқ суд амалиётининг бир хиллиги ва барқарорлигини таъминлаб, ягона суд амалиётини шакллантиришга хизмат қилади», — дея таъкидлади Олий суд судьяси.

Пленум, шунингдек, даъвони таъминлаш чоралари суд ишларини юритишнинг исталган босқичида, жумладан, иш юритиш тўхтатиб турилганда ҳам қўлланилиши мумкинлигини тушунтирди. Бундай ҳолда, ариза ёки илтимоснома тарафларни хабардор қилмасдан ва иш юритишни қайта тикламасдан — процессуал қонунчиликда белгиланган тартиб ва муддатларда кўриб чиқилиши мумкин.

Ишларни соддалаштирилган тартибда кўриш тарафларнинг даъвони таъминлаш чораларини қўллашни сўраб мурожаат қилиш ҳуқуқини чекламаслиги алоҳида қайд этилди.

Болаларга оид низолар ва медиатив келишувлар

Учинчи қарор билан Олий суд Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда. Улар тўртта йўналишга тааллуқли: атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш, болалар тарбиясига оид низолар, кредит шартномалари бўйича мажбуриятларни бажариш, шунингдек, судлар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш.

олий суд, плениум, судлар

Олий суд судьяси Дилфуза Жўраева Пленумнинг «Болалар тарбияси билан боғлиқ низоларни ҳал этишда судлар томонидан қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги 23-сонли қарорига киритилган ўзгартиришларга изоҳ берар экан, улар болаларнинг энг устун манфаатлари ва ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилганини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, болалар билан боғлиқ низоларни кўриб чиқишда ота-оналарнинг судгача бўлган босқичда медиатив келишувга эришиш ҳуқуқи мустаҳкамланмоқда. Агар келишувга эришилмаса, судлар маслаҳатхонага киришдан олдин тарафларга ишни медиатив келишув билан якунлаш ҳуқуқини тушунтириши лозим.

Шунингдек, Пленум қарорининг 18 ва 19-бандларига ўзгартиришлар киритилди. Уларда ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилганда ёки бола бошқа тарафга берилганда, бола учун ундирилиши лозим бўлган тўловлар ўша шахснинг фойдасига ундирилиши назарда тутилган.

Агар бола болалар муассасасига топширилса, унинг фойдасига ундирилиши лозим бўлган тўловлар ва алиментлар ота-онанинг ҳар иккисидан боланинг номига очилган ҳисобвараққа ўтказилиши керак. Бу маблағлар бола 18 ёшга тўлганидан сўнг унинг ўзига берилади. Ушбу қоида Оила кодексининг 107-моддасига мувофиқлаштирилди.

Бундан ташқари, ота ёки онани ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги суд қарори қонуний кучга киргач, у тўловларни тайинлаган ташкилотларга ёхуд алимент ундиришни белгилаган судларга юборилади.

Олий судда маълум қилинишича, қабул қилинган тушунтиришлар қонунчиликнинг бир хилда қўлланилишига, қонуний ва адолатли қарорлар қабул қилинишига ҳамда ягона суд амалиётининг шаклланишига ҳисса қўшиши керак.

Қарорлар матни Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz), «Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Ахборотномаси»да ва «Куч — адолатда» газетасида эълон қилинади.

Схожие новости

#Наименование новостиТональностьИнформативностьДата публикации
1ИИО ходимларидан эътироз, фирибгарлик, уй-жой можароси: Ички ишлар вазири қабулига келганлар ҳикояси0504-07-2026
2Ўзбекистонда июнь илиқ бўлди, ҳудудларда жадал ёмғирлар кузатилди0504-07-2026
3Афғонистондан Ўзбекистонга дронда наркотик олиб ўтишга уриниш тўхтатилди0505-07-2026
4«Наркотиклар савдоси дрон ва криптовалютага кўчмоқда». Тошкентда глобал наркотаҳдидлар муҳокама қилинди0805-07-2026
5Амир Темур хиёбонига олиб кирувчи «зебра»лар пиёдаларга қайтарилди. Gazeta репортажи0505-07-2026
6Президент Сергелидаги бадбўй ҳид муаммосини 1 сентябргача ҳал этишни топширди0704-07-2026
7Сергели ҳокимлигида сунъий интеллект базасидаги вазиятлар маркази ишга туширилди0505-07-2026
8Айрим тиббиёт ходимларига уй сотиб олиш учун субсидия бериш тартиби белгиланди5705-07-2026
9Тошкентда ерусти метро линиялари остида бизнес ривожлантирилади0505-07-2026
10Самарқанд вилоятида янги Самарқанд — Ургут темирйўлининг бир қисми шикастланди0503-07-2026

Классификация: Происшествия. Схожих патентов: 0. Схожих новостей: 10. Тональность: 0. Информативность: 5. Источник: www.gazeta.uz.