Вход на сайт

Просмотр новости

Найдите то, что Вас интересует

Боғчалар ёпилди, транспорт чекланди: Ўзбекистонда жазирама сабаб қандай чоралар кўрилди

Дата публикации: 16-07-2026 04:28:04

Аномал иссиқ туфайли айрим ҳудудларда боғчалар ёпилди, мактаб тадбирлари тўхтатилди, оғир юк машиналари ва метро поездлари ҳаракати чекланди.

Основное содержимое страницы с новостью.

https://sputniknews.uz/20260716/uzbekistan-jazirama-choralar-59057909.html

Боғчалар ёпилди, транспорт чекланди: Ўзбекистонда жазирама сабаб қандай чоралар кўрилди

Боғчалар ёпилди, транспорт чекланди: Ўзбекистонда жазирама сабаб қандай чоралар кўрилди

Sputnik Ўзбекистон

Ўзбекистонда аномал иссиқ сабаб боғчалар вақтинча ёпилди, болалар тадбирлари тўхтатилди, оғир юк машиналари ва метро ҳаракати чекланди. Электр истеъмоли тарихий максимумга етди, иш берувчиларга янги талаблар эслатилди.

2026-07-16T09:28+0500

2026-07-16T09:28+0500

2026-07-16T09:29+0500

ўзбекистонда об-ҳаво

об-ҳаво прогнози

об-ҳаво

жазирама

иссиқ

жамият

ўзгидромет

https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/16/26424346_0:0:3641:2048_1920x0_80_0_0_98c7fd4cba275c3a1ac1dc73946e33f7.jpg

ТОШКЕНТ, 16 июл — Sputnik. Ўзбекистонда ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши муносабати билан таълим, транспорт, энергетика ва меҳнат соҳаларида вақтинчалик чекловлар ҳамда қўшимча хавфсизлик чоралари жорий этилди.Ўзгидромет прогнозига кўра, 15–17 июль кунлари мамлакатнинг катта қисмида ҳаво ҳарорати +40...+43 даражагача, шимолий, жанубий ва чўл ҳудудларида эса +44...+46 даражагача кўтарилади.Боғчалар ва болалар тадбирлариАномал иссиқ сабаб Хоразм вилоятидаги барча давлат боғчалари 14–17 июль, Бухоро вилоятидаги барча боғчалар 15–17 июль, Фарғона вилоятидаги давлат ва нодавлат боғчалар 16–17 июль кунлари вақтинча ёпилди.Мамлакат бўйлаб мактаблар қошидаги соғломлаштириш майдончалари, мактабгача таълим ташкилотларидаги тадбирлар ва “Долзарб 90 кун” дастури доирасидаги лойиҳалар 1 августга қадар тўхтатилди.17 июлга белгиланган “Жасорат мактаблари”га кириш учун жисмоний тайёргарлик синовлари эса 5–6 август кунларига кўчирилди.Йўллар ва метроСурхондарё вилоятида оғир юк машиналарининг Термиз шаҳри, туман марказлари ва уларни боғловчи йўллардаги ҳаракати ҳар куни соат 10:00 дан 19:00 гача чекланди. Асфальт қопламаси ҳарорати +70...+80 даражага етиши мумкин.Қашқадарё вилоятида ҳам Қарши шаҳри, туман марказлари ва уларни боғловчи йўлларда оғир юк машиналари ҳаракати соат 09:00 дан 19:00 гача вақтинча чекланади.Электр энергияси истеъмоли рекорд ўрнатди14 июль куни Ўзбекистонда бир суткалик электр энергияси истеъмоли 284 миллион кВт·соатга етиб, ёзги ва қишки тарихий максимумларни янгилади.Шу куни электр энергияси ишлаб чиқариш 287,3 миллион кВт·соатни ташкил этди. Энергетика корхоналарининг авария-таъмирлаш бригадалари кучайтирилган тартибда ишламоқда. Юқори истеъмол вақтида техник носозликлар сабаб айрим ҳудудларда вақтинчалик узилишлар кузатилиши мумкин.Шунингдек, юқори ҳарорат кузатиладиган вақтларда суюлтирилган газни ортиш ва тушириш ишларини вақтинча тўхтатиш белгиланди.Ишчилар ва яшил ҳудудларни ҳимоя қилишДавлат меҳнат инспекцияси иш берувчиларга соат 11:00 дан 16:00 гача очиқ ҳаводаги ва оғир жисмоний ишларни қисқартириш ёки вақтинча тўхтатишни тавсия қилди.Аномал иссиқ шароитида мамлакатнинг барча ҳудудларида дарахтлар, буталар ва гулзорларни эрталаб, кечқурун ҳамда тунги вақтларда суғориш кучайтирилди. Айрим шаҳарларда кўчаларга сув сепиш ва фаввораларни узлуксиз ишлатиш чоралари ҳам кўрилмоқда.

https://sputniknews.uz/20260714/surxondaryo-yollar-yuk-mashinalar-cheklov-59022136.html

Sputnik Ўзбекистон

info@sputniknews-uz.com

+74956456601

MIA „Rossiya Segodnya“

2026

Sputnik Ўзбекистон

info@sputniknews-uz.com

+74956456601

MIA „Rossiya Segodnya“

Янгиликлар

uz_UZ

Sputnik Ўзбекистон

info@sputniknews-uz.com

+74956456601

MIA „Rossiya Segodnya“

https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/16/26424346_455:0:3186:2048_1920x0_80_0_0_e49e1ac4a1c91dce232e168c7c9a3072.jpg

Sputnik Ўзбекистон

info@sputniknews-uz.com

+74956456601

MIA „Rossiya Segodnya“

ўзбекистонда об-ҳаво, об-ҳаво прогнози, об-ҳаво, жазирама, иссиқ, жамият, ўзгидромет

ўзбекистонда об-ҳаво, об-ҳаво прогнози, об-ҳаво, жазирама, иссиқ, жамият, ўзгидромет

Боғчалар ёпилди, транспорт чекланди: Ўзбекистонда жазирама сабаб қандай чоралар кўрилди

09:28 16.07.2026 (янгиланди: 09:29 16.07.2026)

Аномал иссиқ туфайли айрим ҳудудларда боғчалар ёпилди, мактаб тадбирлари тўхтатилди, оғир юк машиналари ва метро поездлари ҳаракати чекланди.

ТОШКЕНТ, 16 июл — Sputnik. Ўзбекистонда ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши муносабати билан таълим, транспорт, энергетика ва меҳнат соҳаларида вақтинчалик чекловлар ҳамда қўшимча хавфсизлик чоралари жорий этилди.

Ўзгидромет прогнозига кўра, 15–17 июль кунлари мамлакатнинг катта қисмида ҳаво ҳарорати +40...+43 даражагача, шимолий, жанубий ва чўл ҳудудларида эса +44...+46 даражагача кўтарилади.

Боғчалар ва болалар тадбирлари

Аномал иссиқ сабаб Хоразм вилоятидаги барча давлат боғчалари 14–17 июль, Бухоро вилоятидаги барча боғчалар 15–17 июль, Фарғона вилоятидаги давлат ва нодавлат боғчалар 16–17 июль кунлари вақтинча ёпилди.

Шунингдек, Қорақалпоғистон ва Навоий вилоятининг айрим ҳудудларида, Жиззах вилоятининг олти ҳудудидаги 103 та давлат боғчасида ҳам фаолият вақтинча тўхтатилди. Боғчаларнинг аксарияти 20 июлдан одатдаги иш тартибига қайтади.

Мамлакат бўйлаб мактаблар қошидаги соғломлаштириш майдончалари, мактабгача таълим ташкилотларидаги тадбирлар ва “Долзарб 90 кун” дастури доирасидаги лойиҳалар 1 августга қадар тўхтатилди.

17 июлга белгиланган “Жасорат мактаблари”га кириш учун жисмоний тайёргарлик синовлари эса 5–6 август кунларига кўчирилди.

Сурхондарё вилоятида оғир юк машиналарининг Термиз шаҳри, туман марказлари ва уларни боғловчи йўллардаги ҳаракати ҳар куни соат 10:00 дан 19:00 гача чекланди. Асфальт қопламаси ҳарорати +70...+80 даражага етиши мумкин.

Қашқадарё вилоятида ҳам Қарши шаҳри, туман марказлари ва уларни боғловчи йўлларда оғир юк машиналари ҳаракати соат 09:00 дан 19:00 гача вақтинча чекланади.

Тошкент метросининг ер усти йўналишларида рельслар +55 даражадан юқори қизиётгани сабаб поездлар тезлиги ҳар куни соат 18:00 гача 60 км/соатдан 40 км/соатга туширилди. Поездлар оралиғи 14 дақиқагача узайиши мумкин. Чеклов ер ости йўналишларига тааллуқли эмас.

Электр энергияси истеъмоли рекорд ўрнатди

14 июль куни Ўзбекистонда бир суткалик электр энергияси истеъмоли 284 миллион кВт·соатга етиб, ёзги ва қишки тарихий максимумларни янгилади.

Шу куни электр энергияси ишлаб чиқариш 287,3 миллион кВт·соатни ташкил этди. Энергетика корхоналарининг авария-таъмирлаш бригадалари кучайтирилган тартибда ишламоқда. Юқори истеъмол вақтида техник носозликлар сабаб айрим ҳудудларда вақтинчалик узилишлар кузатилиши мумкин.

Шунингдек, юқори ҳарорат кузатиладиган вақтларда суюлтирилган газни ортиш ва тушириш ишларини вақтинча тўхтатиш белгиланди.

Ишчилар ва яшил ҳудудларни ҳимоя қилиш

Давлат меҳнат инспекцияси иш берувчиларга соат 11:00 дан 16:00 гача очиқ ҳаводаги ва оғир жисмоний ишларни қисқартириш ёки вақтинча тўхтатишни тавсия қилди.

Ходимларни салқин ичимлик суви, сояли дам олиш жойлари ва иссиқдан ҳимоя қилувчи кийимлар билан таъминлаш, мунтазам танаффуслар ташкил этиш зарурлиги эслатилди.

Аномал иссиқ шароитида мамлакатнинг барча ҳудудларида дарахтлар, буталар ва гулзорларни эрталаб, кечқурун ҳамда тунги вақтларда суғориш кучайтирилди. Айрим шаҳарларда кўчаларга сув сепиш ва фаввораларни узлуксиз ишлатиш чоралари ҳам кўрилмоқда.

Грузовые автомобили на трассе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.07.2026

Схожие новости

#Наименование новостиТональностьИнформативностьДата публикации
1Жазирама сабаб Сурхондарё йўлларида юк машиналари ҳаракати чекланади0514-07-2026
2Мирзиёев электропоездда Тошкентдан Бекобод шаҳрига борди5713-07-2026
3Метрода қатнов оралиғи қисқартирилади — Тошкентга яна 3 та поезд олиб келинди5713-07-2026
4Россия компанияси билан Ўзбекистонда талаб юқори дориларни ишлаб чиқариш муҳокама қилинди0516-07-2026
5Шаҳар фаввораси бўйидаги ёз — фото3610-07-2026
6ЖЧ-2026да шов-шувга сабаб бўлган саккизта можаро — мусобақа нега танқидлар остида қолди?-2712-07-2026
7Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида меҳнатга лаёқатли аҳоли энг кўп — инфографика0515-07-2026
8Тошкентда “Onix” ва ЙПХ мотоцикллари тўқнашиши оқибатида бир киши қурбон бўлди-5517-07-2026
9Икки кичик сайёрага ўзбек олимларининг номи берилди5713-07-2026
10Ўзбекистон U19 жамоаси бокс бўйича Осиё чемпионатида биринчи ўринни эгаллади7716-07-2026

Классификация: . Схожих патентов: 0. Схожих новостей: 10. Тональность: 0. Информативность: 5. Источник: sputniknews-uz.com.