Вход на сайт

Просмотр новости

Найдите то, что Вас интересует

Ўзбекистонда пенсия тизимида қандай ўзгаришлар кутилмоқда?

Дата публикации: 15-07-2026 04:28:31

Пенсия ҳисоблашда фуқаронинг 20 йиллик иш ҳақини инобатга олиш ва паст даромад олинган айрим даврларни ҳисобдан чиқариш таклиф этилмоқда.

Основное содержимое страницы с новостью.

https://sputniknews.uz/20260715/uzbekistan-pensiya-tizim-ozgarishlar-59036636.html

Ўзбекистонда пенсия тизимида қандай ўзгаришлар кутилмоқда?

Ўзбекистонда пенсия тизимида қандай ўзгаришлар кутилмоқда?

Sputnik Ўзбекистон

Ўзбекистонда пенсия ҳисоблашда иш ҳақи даврини 5 йилдан 20 йилгача узайтириш таклиф қилинди. 2027 йилдан юқори иш ҳақи чегараси 6,6 млн сўмгача оширилиб, янги пенсионерлар пенсияси 8 фоизга кўпайиши мумкинлиги айтилди.

2026-07-15T09:28+0500

2026-07-15T09:28+0500

2026-07-15T09:37+0500

пенсия

нафақа

шавкат мирзиёев

жамият

ислоҳотлар

https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/0f/59036291_0:96:1900:1165_1920x0_80_0_0_200e21e66588940aed65d46044c8e904.jpg

ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. Ўзбекистонда пенсия ҳисоблашда инобатга олинадиган иш ҳақи даврини 5 йилдан 20 йилгача узайтириш таклиф қилинди. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев иштирокида пенсия тизимини ислоҳ қилишга оид таклифлар тақдимотида маълум қилинди. Ҳозир пенсия охирги 10 йиллик меҳнат фаолиятидаги 5 йиллик иш ҳақи асосида ҳисобланади. Бунда ойликнинг 6 миллион сўмдан юқори қисми ҳисобга олинмайди.Таклифга кўра, пенсия ҳисобланадиган иш ҳақи даври 20 йилгача узайтирилади. Фуқаро кам даромад олган айрим даврлар эса умумий ҳисобдан чиқарилиши мумкин.Шунингдек, 2027 йилдан пенсия ҳисоблашда инобатга олинадиган иш ҳақининг энг юқори миқдорини 6 миллион сўмдан 6,6 миллион сўмга ошириш режалаштирилмоқда.Жамғариб бориладиган пенсия тизими бўйича ҳам янги механизм таклиф этилди. Ҳозир фуқаролар иш ҳақининг 0,1 фоизи шахсий пенсия ҳисобварағига ўтказилади. Ушбу маблағларга йиллик 10 фоиз даромад ҳисобланади.Ойлиги 7,6 миллион сўмгача бўлган фуқаро иш ҳақининг 5 фоизини ушбу ҳисобвараққа ўтказса, давлат унинг ҳисобига қўшимча 2,5 фоиз маблағ қўшиши мумкин.Ойлиги 7,6 миллион сўмдан юқори бўлганлар учун эса шу чегарадан ошган қисми бўйича тўланган ижтимоий солиқнинг 1 фоизини шахсий пенсия ҳисобварағига йўналтириш таклиф қилинди.Давлат раҳбари таклифларни аҳоли ва кенг жамоатчилик иштирокида очиқ муҳокама қилишни топширди. Шунингдек, хусусий ва корпоратив пенсия тизимларини жорий этиш бўйича қонун лойиҳаси тайёрланади.

https://sputniknews.uz/20250910/uzbekistan-pensiya-yosh-51877992.html

Sputnik Ўзбекистон

info@sputniknews-uz.com

+74956456601

MIA „Rossiya Segodnya“

2026

Sputnik Ўзбекистон

info@sputniknews-uz.com

+74956456601

MIA „Rossiya Segodnya“

Янгиликлар

uz_UZ

Sputnik Ўзбекистон

info@sputniknews-uz.com

+74956456601

MIA „Rossiya Segodnya“

https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/0f/59036291_0:0:1688:1266_1920x0_80_0_0_26db9e3d3c57d465042b9270da4e48b9.jpg

Sputnik Ўзбекистон

info@sputniknews-uz.com

+74956456601

MIA „Rossiya Segodnya“

пенсия, нафақа, шавкат мирзиёев, жамият, ислоҳотлар

пенсия, нафақа, шавкат мирзиёев, жамият, ислоҳотлар

Ўзбекистонда пенсия тизимида қандай ўзгаришлар кутилмоқда?

09:28 15.07.2026 (янгиланди: 09:37 15.07.2026)

Пенсия ҳисоблашда фуқаронинг 20 йиллик иш ҳақини инобатга олиш ва паст даромад олинган айрим даврларни ҳисобдан чиқариш таклиф этилмоқда.

ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. Ўзбекистонда пенсия ҳисоблашда инобатга олинадиган иш ҳақи даврини 5 йилдан 20 йилгача узайтириш таклиф қилинди. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев иштирокида пенсия тизимини ислоҳ қилишга оид таклифлар тақдимотида маълум қилинди.

Ҳозир пенсия охирги 10 йиллик меҳнат фаолиятидаги 5 йиллик иш ҳақи асосида ҳисобланади. Бунда ойликнинг 6 миллион сўмдан юқори қисми ҳисобга олинмайди.

Таклифга кўра, пенсия ҳисобланадиган иш ҳақи даври 20 йилгача узайтирилади. Фуқаро кам даромад олган айрим даврлар эса умумий ҳисобдан чиқарилиши мумкин.

Шунингдек, 2027 йилдан пенсия ҳисоблашда инобатга олинадиган иш ҳақининг энг юқори миқдорини 6 миллион сўмдан 6,6 миллион сўмга ошириш режалаштирилмоқда.

Ҳисоб-китобларга кўра, янги тартиб асосида пенсияга чиқадиган фуқароларнинг пенсияси ҳозиргига нисбатан 8 фоизга кўпайиши мумкин.

Жамғариб бориладиган пенсия тизими бўйича ҳам янги механизм таклиф этилди. Ҳозир фуқаролар иш ҳақининг 0,1 фоизи шахсий пенсия ҳисобварағига ўтказилади. Ушбу маблағларга йиллик 10 фоиз даромад ҳисобланади.

Ойлиги 7,6 миллион сўмгача бўлган фуқаро иш ҳақининг 5 фоизини ушбу ҳисобвараққа ўтказса, давлат унинг ҳисобига қўшимча 2,5 фоиз маблағ қўшиши мумкин.

Ойлиги 7,6 миллион сўмдан юқори бўлганлар учун эса шу чегарадан ошган қисми бўйича тўланган ижтимоий солиқнинг 1 фоизини шахсий пенсия ҳисобварағига йўналтириш таклиф қилинди.

Давлат раҳбари таклифларни аҳоли ва кенг жамоатчилик иштирокида очиқ муҳокама қилишни топширди. Шунингдек, хусусий ва корпоратив пенсия тизимларини жорий этиш бўйича қонун лойиҳаси тайёрланади.

Пожилые жители города Денау, Сурхандарьинская область - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.09.2025

Схожие новости

#Наименование новостиТональностьИнформативностьДата публикации
1Ўзбекистон аҳолисининг ёш гуруҳлари бўйича тақсимоти0510-07-2026
2Ўзбекистон ЯИМ 2026-2028 йилларда қандай ўсади – ЕОТБ прогнози0511-07-2026
3Умра ташкилотчилари ва диний таълим муассасалари хавф даражасига қараб назорат қилинади0515-07-2026
4Повышение квалификации врачей и учителей включили в стаж для выхода на пенсию0009-03-2021
5Ўзбекистонлик 60 нафар педагог Россияда малака оширмоқда0512-07-2026
6В Госдуме рассказали, у кого вырастет пенсия в июле0527-06-2026
7Пенсии работающих россиян за год выросли на 2,6 тыс. рублей0529-06-2026
8Назначение социальной пенсии для женщин планируется установить в 65 лет0029-08-2018
9Путин предлагает повысить пенсионный возраст для женщин до 60 лет, для мужчин - до 65 лет0029-08-2018
10Глава ВЦИОМ прогнозирует положительную оценку обществом телеобращения президента0029-08-2018

Классификация: Экономика. Схожих патентов: 0. Схожих новостей: 10. Тональность: 0. Информативность: 5. Источник: sputniknews-uz.com.