Мамлакатда Ўзбекистон бозорига гўшт етказиб бериш мақсадида қорамол парваришлаш йўлга қўйилмоқда.
https://sputniknews.uz/20260713/tadbirkor-belarus-mahsulot-ozbekistan-eksport-59012400.html
Ўзбекистонлик тадбиркорлар Беларусда маҳсулот етиштириб, уни Ўзбекистонга экспорт қилади
Ўзбекистонлик тадбиркорлар Беларусда маҳсулот етиштириб, уни Ўзбекистонга экспорт қилади
Sputnik Ўзбекистон
Мамлакатда Ўзбекистон бозорига гўшт етказиб бериш мақсадида қорамол парваришлаш йўлга қўйилмоқда. 13.07.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-07-13T17:55+0500
2026-07-13T17:55+0500
2026-07-13T17:55+0500
беларусь
ўзбекистон
иқтисод
қишлоқ хўжалиги
миграция
мигрантлар
александр лукашенко
тадбиркор
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/19/24789778_0:189:3116:1942_1920x0_80_0_0_bebb1bcc1b272c754255ce84a79a3b28.jpg
ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Беларусь президенти Александр Лукашенко ўзбекистонлик инвесторларга Витебск вилоятида ер майдонлари ва қишлоқ хўжалиги объектларини таклиф қилди. Унинг айтишича, мазкур ҳудудда гўшт, сут ва парранда маҳсулотлари ишлаб чиқариб, уларни кейинчалик Ўзбекистонга экспорт қилиш мумкин. Бу ҳақда БЕЛТА ахборот агентлиги хабар берди.Ушбу йўналишдаги ишлар аллақачон бошланган. Беларусь қишлоқ хўжалиги вазирининг маълум қилишича, мамлакатда Ўзбекистон бозорига гўшт етказиб бериш мақсадида қорамол парваришлаш йўлга қўйилмоқда.Иқтисодий ҳамкорликнинг кенгайиши фонида ўзбекистонликларни Беларусда ишга жойлаштириш масаласи ҳам муҳокама қилинмоқда. Лукашенконинг маълум қилишича, 200 нафарга яқин Ўзбекистон фуқароси Витебск вилоятига ишлаш учун боришга тайёр.Беларусь раҳбари мамлакатнинг айрим ҳудудларида ишчи кучига эҳтиёж юқори эканини таъкидлади. Корхоналар ўзларига қанча ходим ва қайси мутахассислик эгалари кераклигини олдиндан белгилайди, номзодлар эса шу талаблар асосида мақсадли танланади.Тайёр мутахассисларга устуворлик берилади. Зарур ҳолларда ходимларни Беларуснинг ўзида қўшимча ўқитиш ҳам кўзда тутилган.9 июль куни Ўзбекистон ва Беларусь ҳукуматлари фуқароларни ташкилий асосда танлаш ва вақтинчалик ишга жойлаштириш бўйича битим имзолаган.Ҳозир Беларусда 7 минг нафар Ўзбекистон фуқароси расмий ҳисобда туради. Уларнинг бир қисми иқтисодиёт тармоқларида меҳнат қилса, катта қисми мамлакат олий таълим муассасаларида таҳсил олмоқда.
https://sputniknews.uz/20260709/uzbekistan-belarus-strategik-sheriklik-deklaratsiya-58932780.html
беларусь
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
беларусь, ўзбекистон, иқтисод, қишлоқ хўжалиги, миграция, мигрантлар, александр лукашенко, тадбиркор
беларусь, ўзбекистон, иқтисод, қишлоқ хўжалиги, миграция, мигрантлар, александр лукашенко, тадбиркор
Мамлакатда Ўзбекистон бозорига гўшт етказиб бериш мақсадида қорамол парваришлаш йўлга қўйилмоқда.
ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Беларусь президенти Александр Лукашенко ўзбекистонлик инвесторларга Витебск вилоятида ер майдонлари ва қишлоқ хўжалиги объектларини таклиф қилди. Унинг айтишича, мазкур ҳудудда гўшт, сут ва парранда маҳсулотлари ишлаб чиқариб, уларни кейинчалик Ўзбекистонга экспорт қилиш мумкин. Бу ҳақда БЕЛТА ахборот агентлиги хабар берди.
Ушбу йўналишдаги ишлар аллақачон бошланган. Беларусь қишлоқ хўжалиги вазирининг маълум қилишича, мамлакатда Ўзбекистон бозорига гўшт етказиб бериш мақсадида қорамол парваришлаш йўлга қўйилмоқда.
Беларусь ТИВ маълумотларига кўра, ҳозир мамлакатда ўзбек сармояси иштирокидаги 100 тадан ортиқ компания фаолият юритмоқда. Ўзбекистонда эса Беларусь капитали иштирокидаги 200 тадан зиёд корхона ишлаяпти.
Иқтисодий ҳамкорликнинг кенгайиши фонида ўзбекистонликларни Беларусда ишга жойлаштириш масаласи ҳам муҳокама қилинмоқда. Лукашенконинг маълум қилишича, 200 нафарга яқин Ўзбекистон фуқароси Витебск вилоятига ишлаш учун боришга тайёр.
Беларусь раҳбари мамлакатнинг айрим ҳудудларида ишчи кучига эҳтиёж юқори эканини таъкидлади. Корхоналар ўзларига қанча ходим ва қайси мутахассислик эгалари кераклигини олдиндан белгилайди, номзодлар эса шу талаблар асосида мақсадли танланади.
Тайёр мутахассисларга устуворлик берилади. Зарур ҳолларда ходимларни Беларуснинг ўзида қўшимча ўқитиш ҳам кўзда тутилган.
Лукашенко Ўзбекистондан келадиган ходимларни оилалари билан қабул қилиш, улар учун уй-жой ва муносиб яшаш шароитларини яратиш, шунингдек, маҳаллий фуқаролар билан тенг ҳуқуқларни таъминлаш тарафдори эканини билдирди.
9 июль куни Ўзбекистон ва Беларусь ҳукуматлари фуқароларни ташкилий асосда танлаш ва вақтинчалик ишга жойлаштириш бўйича битим имзолаган.
Ҳозир Беларусда 7 минг нафар Ўзбекистон фуқароси расмий ҳисобда туради. Уларнинг бир қисми иқтисодиёт тармоқларида меҳнат қилса, катта қисми мамлакат олий таълим муассасаларида таҳсил олмоқда.
| # | Наименование новости | Тональность | Информативность | Дата публикации |
|---|---|---|---|---|
| 1 | Ўзбекистоннинг янги бош консули Владивостокда Россия ТИВ вакили билан учрашди | 0 | 5 | 11-07-2026 |
| 2 | Ўзбекистон ва Қозоғистон трансчегаравий сувларни биргаликда бошқаради | 0 | 5 | 11-07-2026 |
| 3 | Билибино: Вечер 31 окт, Ср | 0 | 0 | 30-10-2018 |
| 4 | Сирдарё ва Приморье экспорт ҳамда қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди | 0 | 5 | 13-07-2026 |
| 5 | Как 58-летняя Елена Яковлева выглядит без макияжа? | 0 | 0 | 20-01-2020 |
| 6 | Екатеринбургу выделят более 2,5 млрд рублей из федерального бюджета на Универсиаду-2023 | 0 | 0 | 01-10-2019 |
| 7 | Ўзбекистонлик 60 нафар педагог Россияда малака оширмоқда | 0 | 5 | 12-07-2026 |
| 8 | Мирзиёев электропоездда Тошкентдан Бекобод шаҳрига борди | 5 | 7 | 13-07-2026 |
| 9 | A Peek at 3M’s Sustainable Product Portfolio | 0 | 0 | 16-01-2020 |
| 10 | El maratón donostiarra pulveriza su récord | 0 | 0 | 17-11-2024 |