Ўзбекистон дунёдаги энг нуфузли интеллектуал мусобақаларидан бирини қабул қилган Марказий Осиёдаги биринчи давлатга айланди.
https://sputniknews.uz/20260711/xalqaro-kimyo-olimpiadasi-58982554.html
Тошкентда биринчи марта Халқаро кимё олимпиадаси бўлиб ўтмоқда
Тошкентда биринчи марта Халқаро кимё олимпиадаси бўлиб ўтмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон дунёдаги энг нуфузли интеллектуал мусобақаларидан бирини қабул қилган Марказий Осиёдаги биринчи давлатга айланди. 11.07.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-07-11T18:11+0500
2026-07-11T18:11+0500
2026-07-11T18:28+0500
жамият
ўзбекистон
тошкент
олимпиада
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/0b/58982242_0:256:2730:1792_1920x0_80_0_0_45ba608b9d84d1d07c61796a901c2328.jpg
ТОШКЕНТ, 11июл — Sputnik. “Ўзбекистон” халқаро форумлар саройида 58-Халқаро кимё олимпиадасининг (International Chemistry Olympiad - IChO 2026) тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.Унда 96 та мамлакатнинг 1000 нафарга яқин вакили иштирок этмоқда: булар мактаб ўқувчилари, миллий жамоалар раҳбарлари, Халқаро илмий қўмита аъзолари, кузатувчилар ва хорижий меҳмонлардир, деб хабар беради Sputnik мухбири.Ўзбекистон президенти администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш масалалари бўйича ўринбосари Илҳом Сиражев барча иштирокчиларни билим байрами очилиши билан табриклади.У 2025 йилда Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтган 57-Халқаро кимё олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоаси иккита олтин ва иккита кумуш медаль билан умумжамоа ҳисобида олтинчи ўринни эгаллаб, тарихий натижага эришганини таъкидлади.Сиражевнинг таъкидлашича, олимпиада турли тилларда сўзлашадиган ва турли маданиятларни ифодаловчи, аммо ягона мақсад– илм-фан ва кашфиётларга чексиз интилиш билан бирлашган ёшларни бирлаштиради: айнан шундай учрашувлар келажакни яратади.Кимё олимпиадаси ҳар йили бутун дунёдан иқтидорли мактаб ўқувчиларини бирлаштиради. Россиядан олимпиадада тўрт нафар иштирокчи қатнашмоқда.Олимпиадада иштирокчилар Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети ва Тошкент шаҳридаги CAEx кўргазмалар марказида бўлиб ўтадиган назарий ва амалий босқичларда ўз билим ва кўникмаларини намойиш этишлари мумкин бўлади. Бунинг учун лабораториялар халқаро стандартларга мувофиқ жиҳозланди, зарур реактивлар ва замонавий ускуналар харид қилинди.Қирғизистон миллий жамоаси раҳбари Эльбрус Таджибаев тўрт нафар иштирокчидан уч нафари илк бор Халқаро кимё олимпиадасида қатнашаётганини таъкидлади.Халқаро олимпиада нафақат нуфузли интеллектуал мусобақа, балки илмий ҳамкорликни ривожлантириш, дўстликни мустаҳкамлаш ва бўлажак олимларни бирлаштириш учун халқаро майдон ҳамдир. Назарий ва амалий топшириқларни тайёрлаш учун Халқаро илмий қўмита тузилди. Унинг таркибига дунёнинг етакчи илмий марказлари вакиллари киритилди.Олимпиаданинг халқаро экспертларидан бири, М.В. Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг ноорганик кимё кафедраси доценти Елена Ерёмина Тошкентда кимё бўйича интеллектуал мусобақаларда илгари қатнашганини айтди: у бу ерда 2022 йилда халқаро Менделеев олимпиадасида ҳамда 2025 йилда Абу Райҳон Беруний номидаги кимё бўйича халқаро олимпиадада бўлган.Олимпиаданинг бошланиши рамзий тугмани босиш билан эълон қилинди. Шунингдек, иштирокчилар учун кичик концерт дастури намойиш этилди.Ўзбекистон 2024 йилда ўтказиладиган Халқаро кимё олимпиадасига тайёргарликни бошлаганди. Олимпиада 19 июлгача давом этади. Бу кунларда мусобақалардан ташқари, иштирокчилар учун Ўзбекистон тарихи, маданий мероси ва сайёҳлик салоҳияти билан танишишга қаратилган тадбирлар ташкил этилади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, тошкент, олимпиада
жамият, ўзбекистон, тошкент, олимпиада
18:11 11.07.2026 (янгиланди: 18:28 11.07.2026)
Ўзбекистон дунёдаги энг нуфузли интеллектуал мусобақаларидан бирини қабул қилган Марказий Осиёдаги биринчи давлатга айланди.
ТОШКЕНТ, 11июл — Sputnik. “Ўзбекистон” халқаро форумлар саройида 58-Халқаро кимё олимпиадасининг (International Chemistry Olympiad - IChO 2026) тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Унда 96 та мамлакатнинг 1000 нафарга яқин вакили иштирок этмоқда: булар мактаб ўқувчилари, миллий жамоалар раҳбарлари, Халқаро илмий қўмита аъзолари, кузатувчилар ва хорижий меҳмонлардир, деб хабар беради Sputnik мухбири.
Ўзбекистон президенти администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш масалалари бўйича ўринбосари Илҳом Сиражев барча иштирокчиларни билим байрами очилиши билан табриклади.
“Бугун барчамиз илм-фан тарихидаги яна бир муҳим саҳифага гувоҳ бўлмоқдамиз. Чунки Ўзбекистон учун ушбу олимпиадани ўтказиш улкан шараф, катта масъулият ва халқаро ҳамжамиятнинг юксак ишончидир”, - деди у.
У 2025 йилда Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтган 57-Халқаро кимё олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоаси иккита олтин ва иккита кумуш медаль билан умумжамоа ҳисобида олтинчи ўринни эгаллаб, тарихий натижага эришганини таъкидлади.
Сиражевнинг таъкидлашича, олимпиада турли тилларда сўзлашадиган ва турли маданиятларни ифодаловчи, аммо ягона мақсад– илм-фан ва кашфиётларга чексиз интилиш билан бирлашган ёшларни бирлаштиради: айнан шундай учрашувлар келажакни яратади.
Кимё олимпиадаси ҳар йили бутун дунёдан иқтидорли мактаб ўқувчиларини бирлаштиради. Россиядан олимпиадада тўрт нафар иштирокчи қатнашмоқда.
“Булар Россияда жуда кучли танловдан ўтган ўқувчилар: Игорь Устинов, Арсений Гасаненко, Павел Шептинов ва Ярослав Косолапов. Улар кимё олимпиадаларида биринчи марта иштирок этаётгани йўқ. Бизда энг юқори талаблар қўйилган, улар жиддий тайёргарликдан ўтишган: ўзлари ҳам, мураббийлар ёрдамида ҳам. Албатта, биз тўртта олтин медални қўлга киритишни кутмоқдамиз”, - деди жамоа раҳбари Александр Белов Sputnik мухбири билан суҳбатда.
Олимпиадада иштирокчилар Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети ва Тошкент шаҳридаги CAEx кўргазмалар марказида бўлиб ўтадиган назарий ва амалий босқичларда ўз билим ва кўникмаларини намойиш этишлари мумкин бўлади. Бунинг учун лабораториялар халқаро стандартларга мувофиқ жиҳозланди, зарур реактивлар ва замонавий ускуналар харид қилинди.
Қирғизистон миллий жамоаси раҳбари Эльбрус Таджибаев тўрт нафар иштирокчидан уч нафари илк бор Халқаро кимё олимпиадасида қатнашаётганини таъкидлади.
“Умид қиламизки, улар биринчи уринишдаёқ яхши натижа кўрсатишади. Асосий иштирокчимиз Эрмек Саматов аввал ҳам қатнашган, тажрибали, албатта, ундан медаль кутаяпмиз”, - деди Таджибаев.
Халқаро олимпиада нафақат нуфузли интеллектуал мусобақа, балки илмий ҳамкорликни ривожлантириш, дўстликни мустаҳкамлаш ва бўлажак олимларни бирлаштириш учун халқаро майдон ҳамдир. Назарий ва амалий топшириқларни тайёрлаш учун Халқаро илмий қўмита тузилди. Унинг таркибига дунёнинг етакчи илмий марказлари вакиллари киритилди.
Олимпиаданинг халқаро экспертларидан бири, М.В. Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг ноорганик кимё кафедраси доценти Елена Ерёмина Тошкентда кимё бўйича интеллектуал мусобақаларда илгари қатнашганини айтди: у бу ерда 2022 йилда халқаро Менделеев олимпиадасида ҳамда 2025 йилда Абу Райҳон Беруний номидаги кимё бўйича халқаро олимпиадада бўлган.
“Ўзбекистонлик мактаб ўқувчилари дунёдаги энг фаворит жамоалардан бири. Ўйлайманки, Ўзбекистон жуда юқори медалларни қўлга киритади, бу аниқ, чунки улар шунчалик ғайратли ўғил-қизларки, уларга ҳавас қилиш ва улардан ўрнак олиш мумкин”, - деди у.
Олимпиаданинг бошланиши рамзий тугмани босиш билан эълон қилинди. Шунингдек, иштирокчилар учун кичик концерт дастури намойиш этилди.
Ўзбекистон 2024 йилда ўтказиладиган Халқаро кимё олимпиадасига тайёргарликни бошлаганди. Олимпиада 19 июлгача давом этади. Бу кунларда мусобақалардан ташқари, иштирокчилар учун Ўзбекистон тарихи, маданий мероси ва сайёҳлик салоҳияти билан танишишга қаратилган тадбирлар ташкил этилади.
| # | Наименование новости | Тональность | Информативность | Дата публикации |
|---|---|---|---|---|
| 1 | "Тарихий натижа": ўзбекистонлик ўқувчилар халқаро физика олимпиадасида 4 та медаль олди | 5 | 5 | 13-07-2026 |
| 2 | Президент Тошкент халқаро молия маркази тўғрисидаги конституциявий қонунни имзолади | 0 | 5 | 11-07-2026 |
| 3 | Ўзбекистон U19 жамоаси бокс бўйича Осиё чемпионатида биринчи ўринни эгаллади | 7 | 7 | 16-07-2026 |
| 4 | Ўзбекистон сунъий интеллект бўйича янги ташкилот таъсисчилари қаторига қўшилди | 0 | 5 | 16-07-2026 |
| 5 | Топ-5 мамлакат: Ўзбекистонга энг кўп сайёҳ қаердан келмоқда | 0 | 5 | 14-07-2026 |
| 6 | Йигирма беш йиллик музокаралардан сўнг қирғиз-тожик чегарасида устунлар ўрнатилмоқда | 0 | 5 | 14-07-2026 |
| 7 | Қайси ҳудудда шаҳар ва қишлоқ аҳолиси энг кўп — инфографика | 0 | 5 | 13-07-2026 |
| 8 | Самарқанд ва Тошкент вилоятидан уч нафар ўқитувчи Москвадаги халқаро танловда ғолиб бўлди | 5 | 7 | 15-07-2026 |
| 9 | В Узбекистане открылась "Военно-медицинская эстафета" Армейских международных игр | 0 | 0 | 04-08-2019 |
| 10 | Сборная Калмыкии завоевала призовые места на спартакиаде учащихся страны | 5 | 6 | 06-07-2026 |