Битим икки давлат таълим муассасалари ўқувчиларининг тарбиявий ишлари, қўшимча таълими соҳасида ҳамкорлик қилиш нзарда тутади.
https://sputniknews.uz/20260711/ozbekiston-rossiya-58972604.html
Ёшларни тарбиялаш: Ўзбекистон ва Россия ўртасида ҳамкорлик битими имзоланди
Ёшларни тарбиялаш: Ўзбекистон ва Россия ўртасида ҳамкорлик битими имзоланди
Sputnik Ўзбекистон
Битим икки давлат таълим муассасалари ўқувчиларининг тарбиявий ишлари, қўшимча таълими соҳасида ҳамкорлик қилиш нзарда тутади. 11.07.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-07-11T11:24+0500
2026-07-11T11:24+0500
2026-07-11T11:24+0500
жамият
россия
ўзбекистон
ёшлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/0b/58972239_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_6afed63ecd7d2d9a16af8c3aecf60e4e.jpg
ТОШКЕНТ, 11 июл — Sputnik. Республика "Келажак" маркази ва Россия болалар-ўсмирлар маркази тарбия ва қўшимча таълим соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида битим имзолади. Ҳужжат Москвада "Келажак" маркази директори Индира Холдарованинг сафари давомида имзоланди.Ташриф доирасида Холдарова ташкилот директори Александр Кудряшов билан музокаралар ўтказди.Учрашув якунида томонлар болалар ва ёшларнинг ҳар томонлама ривожланишига қаратилган қўшма лойиҳаларни ривожлантириш, шунингдек, касбий тажриба алмашишни кенгайтиришга келишиб олди.Александр Кудряшов таъкидлашича, Россия Маория вазирлиги кўмагида марказ тарбия соҳасида халқаро ҳамкорликни изчил ривожлантирмоқда. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистондаги ҳамкасблар билан ҳамкорлик мутахассислар ва ёшлар орасида талаб юқори бўлган узоқ муддатли лойиҳалар учун асос бўлади, шунингдек, икки мамлакат ўртасидаги гуманитар алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилади.Индира Холдарова келишув тарбия, қўшимча таълим ва мутахассисларнинг касбий ривожланиши соҳасида қўшма ташаббусларни амалга ошириш учун янги имкониятлар очишини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, томонлар нафақат тажриба алмашишдан, балки илғор амалиётларни жорий этиш ва ёш авлодни ривожлантириш имкониятларини кенгайтириш имконини берадиган барқарор ҳамкорлик механизмларини яратишдан ҳам манфаатдор.Битим икки давлат таълим муассасалари ўқувчиларининг тарбиявий ишлари, қўшимча таълими соҳасида ҳамкорлик қилиш, шунингдек, илғор методикалар алмашиш ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишни назарда тутади.Республика "Келажак" маркази Ўзбекистон президентининг 2025 йил сентябрдаги қарори билан ташкил этилган. Марказ ўқувчилар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича мактаб маслаҳатчилари фаолиятини мувофиқлаштиради, қўшимча таълим тизими мутахассисларига услубий ёрдам кўрсатади, 8 мингдан ортиқ тўгарак ва "КелажакКемп" болалар соғломлаштириш оромгоҳи фаолиятини таъминлайди. Марказ фаолияти давомида 50 мингга яқин киши иштирокида мактаб маслаҳатчилари учун икки мавсумлик касбий танлов ўтказилди, республика мактаблари, болалар боғчалари ва олий таълим муассасаларида "Келажак соати" лойиҳаси ишга туширилди.Россия болалар ва ўсмирлар маркази маънавий-ахлоқий қадриятларга асосланган болалар ва ёшларни тарбиялаш дастурларини амалга оширади, шунингдек, тарбиявий ишлар соҳасида илғор тажрибалар алмашинувига кўмаклашиб, халқаро ҳамкорликни ривожлантиради.
https://sputniknews.uz/20260709/tashkent-rus-uy-talabalar-sap-suzish-58936703.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, россия, ўзбекистон, ёшлар
жамият, россия, ўзбекистон, ёшлар
Битим икки давлат таълим муассасалари ўқувчиларининг тарбиявий ишлари, қўшимча таълими соҳасида ҳамкорлик қилиш нзарда тутади.
ТОШКЕНТ, 11 июл — Sputnik. Республика "Келажак" маркази ва Россия болалар-ўсмирлар маркази тарбия ва қўшимча таълим соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида битим имзолади. Ҳужжат Москвада "Келажак" маркази директори Индира Холдарованинг сафари давомида имзоланди.
Ташриф доирасида Холдарова ташкилот директори Александр Кудряшов билан музокаралар ўтказди.
Учрашув якунида томонлар болалар ва ёшларнинг ҳар томонлама ривожланишига қаратилган қўшма лойиҳаларни ривожлантириш, шунингдек, касбий тажриба алмашишни кенгайтиришга келишиб олди.
Александр Кудряшов таъкидлашича, Россия Маория вазирлиги кўмагида марказ тарбия соҳасида халқаро ҳамкорликни изчил ривожлантирмоқда. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистондаги ҳамкасблар билан ҳамкорлик мутахассислар ва ёшлар орасида талаб юқори бўлган узоқ муддатли лойиҳалар учун асос бўлади, шунингдек, икки мамлакат ўртасидаги гуманитар алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Индира Холдарова келишув тарбия, қўшимча таълим ва мутахассисларнинг касбий ривожланиши соҳасида қўшма ташаббусларни амалга ошириш учун янги имкониятлар очишини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, томонлар нафақат тажриба алмашишдан, балки илғор амалиётларни жорий этиш ва ёш авлодни ривожлантириш имкониятларини кенгайтириш имконини берадиган барқарор ҳамкорлик механизмларини яратишдан ҳам манфаатдор.
Битим икки давлат таълим муассасалари ўқувчиларининг тарбиявий ишлари, қўшимча таълими соҳасида ҳамкорлик қилиш, шунингдек, илғор методикалар алмашиш ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишни назарда тутади.
Республика "Келажак" маркази Ўзбекистон президентининг 2025 йил сентябрдаги қарори билан ташкил этилган. Марказ ўқувчилар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича мактаб маслаҳатчилари фаолиятини мувофиқлаштиради, қўшимча таълим тизими мутахассисларига услубий ёрдам кўрсатади, 8 мингдан ортиқ тўгарак ва "КелажакКемп" болалар соғломлаштириш оромгоҳи фаолиятини таъминлайди. Марказ фаолияти давомида 50 мингга яқин киши иштирокида мактаб маслаҳатчилари учун икки мавсумлик касбий танлов ўтказилди, республика мактаблари, болалар боғчалари ва олий таълим муассасаларида "Келажак соати" лойиҳаси ишга туширилди.
Россия болалар ва ўсмирлар маркази маънавий-ахлоқий қадриятларга асосланган болалар ва ёшларни тарбиялаш дастурларини амалга оширади, шунингдек, тарбиявий ишлар соҳасида илғор тажрибалар алмашинувига кўмаклашиб, халқаро ҳамкорликни ривожлантиради.
| # | Наименование новости | Тональность | Информативность | Дата публикации |
|---|---|---|---|---|
| 1 | Ўзбекистонлик ўқитувчи ва талабалар Россиядаги Педагогик сменада нималарни ўрганмоқда? | 5 | 7 | 15-07-2026 |
| 2 | Ўзбекистон Россия билан қон хизмати ва трансплантология бўйича ҳамкорлик қилади | 0 | 5 | 16-07-2026 |
| 3 | Ўзбекистонлик 60 нафар педагог Россияда малака оширмоқда | 0 | 5 | 12-07-2026 |
| 4 | Ўзбекистоннинг янги бош консули Владивостокда Россия ТИВ вакили билан учрашди | 0 | 5 | 11-07-2026 |
| 5 | Ўзбекистон ва Россия интеллектуал мулк бўйича қўшма чора-тадбирлар режасини имзолади | 0 | 5 | 14-07-2026 |
| 6 | Россия компанияси билан Ўзбекистонда талаб юқори дориларни ишлаб чиқариш муҳокама қилинди | 0 | 5 | 16-07-2026 |
| 7 | Мирзиёев и Путин обсудили вопросы развития узбекско-российских отношений | 0 | 0 | 11-06-2025 |
| 8 | МИД РФ: русский язык в официальном обиходе Узбекистана соответствует интересам республики | 0 | 0 | 14-05-2020 |
| 9 | Россия – Узбекистан: новый уровень сотрудничества | 0 | 5 | 11-07-2026 |