Наврўз ва Рамазон ҳайити муносабати билан Самарқанд — Тошкент — Самарқанд йўналишида қўшимча «Афросиёб» электропоезди қатнови йўлга қўйилади. Қўшимча поездлар 20−25, 29−31 март ва 1 апрель кунлари ҳаракатланади.
Фото: Шоҳруҳ Ҳайдаров / «Газета.uz»
Байрамлар муносабати билан Тошкент — Самарқанд йўналишида қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйиладиНаврўз ва Рамазон ҳайити муносабати билан Самарқанд — Тошкент — Самарқанд йўналишида қўшимча «Афросиёб» электропоезди қатнови йўлга қўйилади. Қўшимча поездлар 20−25, 29−31 март ва 1 апрель кунлари ҳаракатланади.
Lotinchada Бугун, 14:20 Жамият
Наврўз ва Рамазон ҳайити байрамлари муносабати билан Самарқанд — Тошкент — Самарқанд йўналишида қўшимча «Афросиёб» электропоезди ҳаракати йўлга қўйилади, дея хабар бермоқда «Темирйўлэкспресс» компанияси матбуот хизмати.
Қўшимча қатновлар 20, 21, 22, 23, 24, 25, 29, 30, 31 март ва 1 апрель кунлари ҳаракатланади. Уларнинг жадвали қуйидагича:
1 февралдан бошлаб «Афросиёб» эконом-класс чипталари — 20 фоизга, ВИП ва бизнес-класс чипталари — 25 фоизга кўтарилган.
Маълумот ўрнида, 2025 йилда Рамазон ҳайити 31 март куни нишонланиши мумкин. Янги ойнинг кўринишига боғлиқ равишда бу сана бир кунга ўзгариши эътимоли ҳам йўқ эмас.
Эслатиб ўтамиз, ҳафтасига 5 кун ишловчи ўзбекистонликлар Наврўз байрами муносабати билан кетма-кет 3 кун — 21, 22 ва 23 март кунларида дам олади. 6 кун ишлайдиганлар эса 22 мартда ишлайди.
Раҳмат. Сизнинг хатингизни олдик ва яқин вақт ичида камчиликни тўғирлаймиз.
| # | Наименование новости | Тональность | Информативность | Дата публикации |
|---|---|---|---|---|
| 1 | На Чукотке зафиксировали понижение температуры воздуха до минус 2 градусов | 0 | 0 | 10-08-2023 |
| 2 | Первый 2-нм чип Apple для ПК: новый iMac на M6 выйдет до конца 2026 года | 0 | 9.99 | 24-08-2026 |