Янги тизим ходимларга нисбатан тазйиқ, жинсий шилқимлик, зўравонлик, психологик босим, таъқиб ва камситишларнинг олдини олишга қаратилган. Мурожаатларни рақамлаштириш, мурожаатчиларнинг шахсий маълумотларини ҳимоя қилиш ва ҳуқуқбузарликларни яширишга йўл қўймасликка алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Президентнинг 21.09.2026 йилдаги ПҚ-345-сонли «Меҳнат соҳасида хавфсиз ва ҳурматга асосланган иш муҳитини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди
Хавфсиз иш жойини таъминлашнинг асосий вазифалари:
Ҳужжатга мувофиқ, давлат органлари ва ташкилотларида, давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсларда, шунингдек, мулкчилик шаклидан қатъи назар, нодавлат корхона ва муассасаларда Меҳнат соҳасида хавфсиз ва ҳурматга асосланган иш муҳитини таъминлаш дастури босқичма-босқич жорий этилади.
2026 йил 1 декабрга қадар Бошқарув самарадорлиги агентлигининг ахборот тизимларида «Хавфсиз ва ҳурматга асосланган иш муҳити» ахборот порталини ишга тушириш режалаштирилган. У қуйидагиларни таъминлайди:
Шунингдек, нодавлат ташкилотлар учун «dmi.mehnat.uz» ахборот тизимида ушбу механизмдан фойдаланиш имконияти яратилади.
Давлат органлари ва ташкилотларининг меҳнат жамоаларига ички меҳнат тартиби қоидалари доирасида тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларини меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол равишда бузиш ёки меҳнат интизомини бузиш сифатида баҳолаш тавсия этилди.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 22.09.2026 йилдан кучга кирди.
Лола Абдуазимова
| # | Наименование новости | Тональность | Информативность | Дата публикации |
|---|---|---|---|---|
| 1 | Пахтачиликни ривожлантиришда «Янги агроном» ва «Устоз-шогирд» тизимлари жорий этилмоқда | 0 | 12.21 | 29-09-2026 |
| 2 | Янги пенсия стратегияси: солиқ имтиёзлари ўрнига бизнес учун субсидиялар | 0 | 16.19 | 23-09-2026 |
| 3 | Ижтимоий муассасалар пуллик хизмат кўрсатади | 0 | 10.83 | 22-09-2026 |
| 4 | Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг вазифалари белгиланди | 0 | 6.58 | 22-09-2026 |
| 5 | Корхонада бахтсиз ҳодиса юз берганда нима қилиш керак | 0 | 12.64 | 24-09-2026 |
| 6 | Узумнинг янги навларини етиштириш бўйича тажриба станцияси ташкил этилмоқда | 0 | 7.44 | 21-09-2026 |
| 7 | Ёқилғи-энергетика тармоғини бошқариш тизими ислоҳ этилмоқда | 0 | 14.28 | 25-09-2026 |
| 8 | Сунъий интеллектга асосланган дастурий маҳсулотларнинг ягона реестри яратилади | 0 | 10.91 | 25-09-2026 |
| 9 | Маҳаллалар ҳудудларни кўкаламзорлаштиришда фаол иштирок этади | 0 | 16.5 | 28-09-2026 |
| 10 | Председатель КНР Си Цзиньпин потребовал устранить риски для страны и общества | 0 | 6.85 | 29-09-2026 |