Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги тўғрисидаги низом тасдиқланди. Унинг вазифаларига кириш ва малака имтиҳонларини ўтказиш, миллий сертификатлар бериш, тест тизимини ишлаб чиқиш, таълим тўғрисидаги хорижий ҳужжатларни тан олиш ва таълим муассасаларининг расмий ҳужжатларини апостиллаш киради.
Вазирлар Маҳкамасининг 17.09.2026 йилдаги 498-сон қарори билан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Ҳужжат билан қуйидагилар белгиланди:
• Агентлик фаолиятини ташкил этиш тартиби;
• Агентликнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
• Агентлик ва унинг марказий аппаратининг вазифалари ва функциялари;
• Агентлик фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари.
Агентликнинг асосий вазифалари:
• таълим муассасаларига кириш имтиҳонларини ташкил этиш ва натижаларини баҳолаш, танловлар ўтказиш;
• миллий тест тизими асосида малака имтиҳонларини ўтказиш ва давлат намунасидаги миллий сертификатлар бериш;
• тест топшириқлари, саволлар банки, баҳолаш мезонлари, спецификациялар, кодификаторлар ва бошқа баҳолаш воситаларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш;
• раҳбар кадрлар ва масъул лавозимларга тайинланган шахсларнинг давлат тилини билиш даражасини текшириш;
• ўрта, касб-ҳунар, олий таълим, хорижий мамлакатларда кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш, шунингдек, таълим муассасалари томонидан берилган расмий ҳужжатларга апостил қўйиш;
• буюртма асосида билим ва кўникмаларни баҳолаш учун имтиҳонларни ташкил этиш ва ўтказиш;
• ўз ваколатлари доирасида қонунчилик ҳужжатлари доирасида халқаро ва хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликни ривожлантириш.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 18.09.2026 йилдан кучга кирди.
Лола Абдуазимова
| # | Наименование новости | Тональность | Информативность | Дата публикации |
|---|---|---|---|---|
| 1 | Педагогларнинг фарзандлари учун контракт тўловига чегирма жорий этилади | 0 | 12.49 | 21-09-2026 |
| 2 | Ижтимоий муассасалар пуллик хизмат кўрсатади | 0 | 10.83 | 22-09-2026 |
| 3 | IZM atbild premjeram par bridža naudu: "Fakti ir pārbaudāmi dokumentos" | 0 | 13.33 | 29-08-2026 |
| 4 | Маҳаллалар ҳудудларни кўкаламзорлаштиришда фаол иштирок этади | 0 | 16.5 | 28-09-2026 |
| 5 | ГИБДД ускоряет проверку автошкол // Образовательные организации проверят по новым правилам | 0 | 6.78 | 29-09-2026 |
| 6 | Сунъий интеллектга асосланган дастурий маҳсулотларнинг ягона реестри яратилади | 0 | 10.91 | 25-09-2026 |
| 7 | Узумнинг янги навларини етиштириш бўйича тажриба станцияси ташкил этилмоқда | 0 | 7.44 | 21-09-2026 |
| 8 | Хавфсиз иш муҳитини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда | 0 | 9.47 | 23-09-2026 |
| 9 | Автошколы решили обязать уведомлять ГАИ о дистанционном формате обучения | 0 | 11.92 | 29-09-2026 |
| 10 | Пахтачиликни ривожлантиришда «Янги агроном» ва «Устоз-шогирд» тизимлари жорий этилмоқда | 0 | 12.21 | 29-09-2026 |