Вход на сайт

Просмотр новости

Найдите то, что Вас интересует

Дипломи бутун дунёда тан олинади: Бауман университетининг Тошкент филиали қабул бошлади

Дата публикации: 13-07-2026 07:12:38

Абитуриентлар 18 августга қадар учта муҳандислик ва IT йўналиши бўйича ҳужжат топшириши мумкин. Таълим рус тилида олиб борилади.

Основное содержимое страницы с новостью.

https://sputniknews.uz/20260713/bauman-universitet-tashkent-filial-qabul-59004923.html

Дипломи бутун дунёда тан олинади: Бауман университетининг Тошкент филиали қабул бошлади

Дипломи бутун дунёда тан олинади: Бауман университетининг Тошкент филиали қабул бошлади

Sputnik Ўзбекистон

Бауман университетининг Тошкент филиали 2026/2027 ўқув йили учун қабул бошлади. Абитуриентлар 18 августгача учта IT ва муҳандислик йўналиши бўйича ҳужжат топшириши мумкин. Дарслар рус тилида ўтилади.

2026-07-13T12:12+0500

2026-07-13T12:12+0500

2026-07-14T09:27+0500

таълим

олий таълим муассасалари

ўзбекистон

россия

талабалар

абитуриент

қабул комиссияси

янги тошкент

https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/0e/59017681_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_c8c846bba65fd8d8c0ecb0e6f0335b26.jpg

ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Н.Э. Бауман номидаги Москва давлат техника университетининг Тошкент шаҳридаги филиали 2026/2027 ўқув йили учун қабул кампаниясини бошлади.Ҳужжатлар 2026 йил 20 июндан 18 августга қадар филиал лицензиясига киритилган учта таълим йўналиши бўйича қабул қилинади:Асосий ва фундаментал фанлар бўйича таълим Н.Э. Бауман номидаги Москва давлат техника университетининг Москва шаҳридаги ўқитувчилари томонидан рус тилида олиб борилади.Янги Тошкентдаги доимий кампус қурилиши якунлангунга қадар машғулотлар Тошкент шаҳридаги иккита жойда ташкил этилади.Филиал юқори малакали муҳандис кадрлар тайёрлаш, фундаментал ва амалий илмий тадқиқотлар олиб бориш, шунингдек, етакчи таълим ва илмий марказлар билан узоқ муддатли ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган.Янги Тошкентда филиал учун замонавий кампус қуриш мақсадида 6 гектар ер майдони ажратилган. 2030 йилга қадар кампусда замонавий жиҳозланган 2 минг ўринли ўқув-лаборатория биноси ва 800 ўринли талабалар турар жойини ташкил этиш режалаштирилган.Бауман университети ҳақидаН.Э. Бауман номидаги Москва давлат техника университети Россиянинг етакчи муҳандислик олий таълим муассасаларидан бири бўлиб, саноат ва IT соҳалари учун юқори малакали мутахассислар тайёрлайди.Университет робототехника, сунъий интеллект технологиялари, ракета-космик техника, янги материаллар ишлаб чиқиш ва илмий-технологик тараққиётнинг бошқа истиқболли йўналишлари бўйича таълим дастурларини амалга оширади.1830 йилда ташкил этилган университетда "амалиёт орқали ўрганиш" тамойили асосий ўрин тутади. Талабалар фундаментал билим олиш билан бирга, амалий муҳандислик тажрибасини ҳам эгаллайди. Қарийб икки аср давомида Бауман университети ўн минглаб муҳандислар, олимлар ва конструкторларни тайёрлади. Улар орасида Сергей Королёв, Андрей Туполев, Павел Сухой, Владимир Шухов, Николай Доллежаль ва Владимир Бармин каби таниқли мутахассислар бор.Университет инфратузилмаси ҳам фаол ривожлантирилмоқда. Москва марказида замонавий кампуснинг янги бинолари фойдаланишга топширилган. "Устуворлик — 2030" дастуридаги иштирок эса илмий ва технологик етакчиликни мустаҳкамлаш учун қўшимча имкониятлар яратади.Тошкентда Н.Э. Бауман номидаги Москва давлат техника университети филиалини очиш бўйича келишувга 2024 йил май ойида Россия президенти Владимир Путин ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг учрашуви доирасида эришилган.Ўзбекистонда филиални ташкил этиш тўғрисидаги қарор 2025 йил 8 сентябрда қабул қилинган. Ҳужжатга мувофиқ, филиалда таълим жараёни 2026/2027 ўқув йилидан бошланиши белгиланган.Университет маълумотига кўра, Россия Фан ва олий таълим вазирлигининг 2026 йил 17 мартдаги 163-сонли буйруғи асосида Н.Э. Бауман номидаги МДТУнинг Тошкент шаҳридаги филиали ташкил этилган.Филиал учун Янги Тошкент ҳудудидан 6 гектар ер майдони ажратилган.Н.Э. Бауман номидаги МДТУ расмий сайти:https://bmstu.ruН.Э. Бауман номидаги МДТУ ижтимоий тармоқларда:

https://sputniknews.uz/20250918/tashkent-bauman-moscow-davlat-texnika-universitet-filial-52048537.html

ўзбекистон

Sputnik Ўзбекистон

info@sputniknews-uz.com

+74956456601

MIA „Rossiya Segodnya“

2026

Sputnik Ўзбекистон

info@sputniknews-uz.com

+74956456601

MIA „Rossiya Segodnya“

Янгиликлар

uz_UZ

Sputnik Ўзбекистон

info@sputniknews-uz.com

+74956456601

MIA „Rossiya Segodnya“

https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/0e/59017681_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_1596496ea680a9e8b3c5d383882e7717.jpg

Sputnik Ўзбекистон

info@sputniknews-uz.com

+74956456601

MIA „Rossiya Segodnya“

таълим, олий таълим муассасалари, ўзбекистон, россия, талабалар, абитуриент, қабул комиссияси, янги тошкент

таълим, олий таълим муассасалари, ўзбекистон, россия, талабалар, абитуриент, қабул комиссияси, янги тошкент

Дипломи бутун дунёда тан олинади: Бауман университетининг Тошкент филиали қабул бошлади

12:12 13.07.2026 (янгиланди: 09:27 14.07.2026)

Абитуриентлар 18 августга қадар учта муҳандислик ва IT йўналиши бўйича ҳужжат топшириши мумкин. Таълим рус тилида олиб борилади.

ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Н.Э. Бауман номидаги Москва давлат техника университетининг Тошкент шаҳридаги филиали 2026/2027 ўқув йили учун қабул кампаниясини бошлади.

Ҳужжатлар 2026 йил 20 июндан 18 августга қадар филиал лицензиясига киритилган учта таълим йўналиши бўйича қабул қилинади:

1.

Информатика ва ҳисоблаш техникаси (09.03.01);

2.

Ахборот тизимлари ва технологиялари (09.03.02);

3.

Электрон воситаларни конструкциялаш ва технологияси (11.03.03)

Асосий ва фундаментал фанлар бўйича таълим Н.Э. Бауман номидаги Москва давлат техника университетининг Москва шаҳридаги ўқитувчилари томонидан рус тилида олиб борилади.

Филиал битирувчилари Н.Э. Бауман номидаги Москва давлат техника университетининг бутун дунёда тан олинган дипломини олишади.

Янги Тошкентдаги доимий кампус қурилиши якунлангунга қадар машғулотлар Тошкент шаҳридаги иккита жойда ташкил этилади.

Филиал юқори малакали муҳандис кадрлар тайёрлаш, фундаментал ва амалий илмий тадқиқотлар олиб бориш, шунингдек, етакчи таълим ва илмий марказлар билан узоқ муддатли ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган.

Янги Тошкентда филиал учун замонавий кампус қуриш мақсадида 6 гектар ер майдони ажратилган. 2030 йилга қадар кампусда замонавий жиҳозланган 2 минг ўринли ўқув-лаборатория биноси ва 800 ўринли талабалар турар жойини ташкил этиш режалаштирилган.

Бауман университети ҳақида

Н.Э. Бауман номидаги Москва давлат техника университети Россиянинг етакчи муҳандислик олий таълим муассасаларидан бири бўлиб, саноат ва IT соҳалари учун юқори малакали мутахассислар тайёрлайди.

Университет робототехника, сунъий интеллект технологиялари, ракета-космик техника, янги материаллар ишлаб чиқиш ва илмий-технологик тараққиётнинг бошқа истиқболли йўналишлари бўйича таълим дастурларини амалга оширади.

1830 йилда ташкил этилган университетда "амалиёт орқали ўрганиш" тамойили асосий ўрин тутади. Талабалар фундаментал билим олиш билан бирга, амалий муҳандислик тажрибасини ҳам эгаллайди.

Қарийб икки аср давомида Бауман университети ўн минглаб муҳандислар, олимлар ва конструкторларни тайёрлади. Улар орасида Сергей Королёв, Андрей Туполев, Павел Сухой, Владимир Шухов, Николай Доллежаль ва Владимир Бармин каби таниқли мутахассислар бор.

Университетда илмий тадқиқотлар 95 та кафедра ва 23 та жаҳон даражасидаги илмий-таълим марказида олиб борилади. Уларнинг аксарияти "Роскосмос", VK ва RPKB каби саноат ҳамкорлари иштирокида ташкил этилган.

Университет инфратузилмаси ҳам фаол ривожлантирилмоқда. Москва марказида замонавий кампуснинг янги бинолари фойдаланишга топширилган. "Устуворлик — 2030" дастуридаги иштирок эса илмий ва технологик етакчиликни мустаҳкамлаш учун қўшимча имкониятлар яратади.

Тошкентда Н.Э. Бауман номидаги Москва давлат техника университети филиалини очиш бўйича келишувга 2024 йил май ойида Россия президенти Владимир Путин ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг учрашуви доирасида эришилган.

Ўзбекистонда филиални ташкил этиш тўғрисидаги қарор 2025 йил 8 сентябрда қабул қилинган. Ҳужжатга мувофиқ, филиалда таълим жараёни 2026/2027 ўқув йилидан бошланиши белгиланган.

Университет маълумотига кўра, Россия Фан ва олий таълим вазирлигининг 2026 йил 17 мартдаги 163-сонли буйруғи асосида Н.Э. Бауман номидаги МДТУнинг Тошкент шаҳридаги филиали ташкил этилган.

Филиал учун Янги Тошкент ҳудудидан 6 гектар ер майдони ажратилган.

Н.Э. Бауман номидаги МДТУ расмий сайти:
https://bmstu.ru

Н.Э. Бауман номидаги МДТУ ижтимоий тармоқларда:

Московский государственный технический университет им. Н.Э. Баумана (НИУ МГТУ) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.09.2025

Схожие новости

#Наименование новостиТональностьИнформативностьДата публикации
1Тошкентда халқаро университетлар шаҳарчаси ташкил этилади0511-07-2026
2В Узбекистане откроется филиал Астраханского технического госуниверситета0020-07-2019
3Абитуриентлар диққатига: кириш тестлари 14 июлдан бошланади0513-07-2026
4ГИТИС планирует провести приемную кампанию в июле-августе0025-03-2020
5Тошкентда “Имкониятлар саҳнаси” актёрлик маҳорати дарслари қандай ўтди?5711-07-2026
6Технический вуз Дагестана открыл прием на бюджет по направлению прикладная информатика0002-07-2020
7Ўзбекистонлик ўқитувчи ва талабалар Россиядаги Педагогик сменада нималарни ўрганмоқда?5715-07-2026
8Сердар Бердимуҳамедов Бахтиёр Саидовни қабул қилди —ташриф доирасида икки ҳужжат имзоланди0515-07-2026
9Ўзбекистон Россия билан қон хизмати ва трансплантология бўйича ҳамкорлик қилади0516-07-2026
10Объявлен рейтинг популярных направлений в госуниверситете Дагестана0011-09-2020

Классификация: . Схожих патентов: 0. Схожих новостей: 10. Тональность: 0. Информативность: 5. Источник: sputniknews-uz.com.