Вход на сайт

Просмотр новости

Найдите то, что Вас интересует

Тошкентда “Имкониятлар саҳнаси” актёрлик маҳорати дарслари қандай ўтди?

Дата публикации: 11-07-2026 14:00:00

15 нафар мактаб ўқувчиси ва талаба икки кун давомида тажрибали мураббийлар раҳбарлигида актёрлик маҳорати, саҳна нутқи ва ҳаракати асосларини ўрганди ҳамда ўзлаштирган кўникмаларини амалда қўллади.

Основное содержимое страницы с новостью.

https://sputniknews.uz/20260711/imkoniyatlar-sahnasi-aktyorlik-58979404.html

Тошкентда “Имкониятлар саҳнаси” актёрлик маҳорати дарслари қандай ўтди?

Тошкентда “Имкониятлар саҳнаси” актёрлик маҳорати дарслари қандай ўтди?

Sputnik Ўзбекистон

15 нафар мактаб ўқувчиси ва талаба икки кун давомида тажрибали мураббийлар раҳбарлигида актёрлик маҳорати, саҳна нутқи ва ҳаракати асосларини ўрганди ҳамда... 11.07.2026, Sputnik Ўзбекистон

2026-07-11T19:00+0500

2026-07-11T19:00+0500

2026-07-11T19:00+0500

видео

тошкент

https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/0b/58979237_48:0:1852:1015_1920x0_80_0_0_cea883a18ad4b7f9151f7d01aba33ea6.jpg

Тошкентда мактаб ўқувчилари ва талабалар учун “Имкониятлар саҳнаси” номли актёрлик маҳорати дарслари бўлиб ўтди. Sputnik мухбирининг хабар беришича, лойиҳа Тошкентдаги Рус уйи ва Ўзбекистон Давлат ёшлар театри томонидан ташкил этилган.Икки кун давомида 15 нафар йигит-қиз актёрлик маҳорати, саҳна нутқи ва ҳаракати асосларини ўзлаштириб, диққат ва тасаввурни ривожлантирувчи машқларни бажарди. Улар, шунингдек, жонглёрлик қилишни, тўғри нафас олишни, аниқ талаффузни, саҳнада шерик билан ишлашни ва бошқа кўплаб кўникмаларни ўрганишди.Ўзбекистон Давлат ёшлар театри директори Фарҳод Жўраевнинг таъкидлашича, лойиҳа номутахассислик ва ноижодий йўналишдаги олий ўқув юртлари талабалари ҳамда мактаб ўқувчиларига мўлжалланган. Унинг асосий мақсади – ёшларни театр санъатига жалб этиш.Актёрлик маҳорат дарсларидоирасида ёшлар билан тажрибали устозлар ишладилар. Улар орасида актёр, саҳна ҳаракати бўйича педагог, спектакллардаги жанг саҳналари постановкачиси Дмитрий Резепин, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, Гиннесснинг рекордлар китоби рекордчиси, Карим Зарипов номидаги Республика эстрада-цирк олий мактаби цирк санъати кафедраси мудири Улуғбек Зарипов ҳамда режиссёр, актриса ва педагог Гўзал Сулейманова бор.У актёрлик маҳорати дарслари доирасида диққат ва тасаввурни ривожлантирувчи машқларни, шунингдек, фундаментал психофизик тренинглар – мавҳум ҳаракатлар ва ҳайвонларни кузатишни ўтказди.“Бугун маҳорат дарсимизга келган йигит-қизлар, дунёга бутунлай бошқача қарай бошлашади, бунга юз фоиз аминман.. Буларнинг барчаси улар учун кичик бир кашфиёт бўлади”, – деди у.44-сонли умумтаълим мактабининг битирувчиси Даниэлла Панферова ВГИК (БДКУ)нинг Тошкент филиалига ўқишга киришни режалаштираётгани учун актёрлик маҳорати дарсларида жон деб иштирок этишга қарор қилди.Курслар якунланганидан сўнг, ёшларга сертификатлар топширилди. Ушбу сертификатлар уларга Россия олийгоҳларига киришда қўшимча баллар тақдим этади. “Имкониятлар саҳнаси” актёрлик маҳорат дарслари эса ўз фаолиятини давом эттиради ва унинг иштирокчилари келажакда профессионал саҳнага чиқиш имкониятига эга бўлишади.

Sputnik Ўзбекистон

info@sputniknews-uz.com

+74956456601

MIA „Rossiya Segodnya“

2026

Sputnik Ўзбекистон

info@sputniknews-uz.com

+74956456601

MIA „Rossiya Segodnya“

Янгиликлар

uz_UZ

Sputnik Ўзбекистон

info@sputniknews-uz.com

+74956456601

MIA „Rossiya Segodnya“

https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/0b/58979237_273:0:1626:1015_1920x0_80_0_0_5593f46c48694af6cdd92a7bdaf28878.jpg

Sputnik Ўзбекистон

info@sputniknews-uz.com

+74956456601

MIA „Rossiya Segodnya“

видео, тошкент, видео

Тошкентда “Имкониятлар саҳнаси” актёрлик маҳорати дарслари қандай ўтди?

Эксклюзив

15 нафар мактаб ўқувчиси ва талаба икки кун давомида тажрибали мураббийлар раҳбарлигида актёрлик маҳорати, саҳна нутқи ва ҳаракати асосларини ўрганди ҳамда ўзлаштирган кўникмаларини амалда қўллади.

Тошкентда мактаб ўқувчилари ва талабалар учун “Имкониятлар саҳнаси” номли актёрлик маҳорати дарслари бўлиб ўтди. Sputnik мухбирининг хабар беришича, лойиҳа Тошкентдаги Рус уйи ва Ўзбекистон Давлат ёшлар театри томонидан ташкил этилган.

Икки кун давомида 15 нафар йигит-қиз актёрлик маҳорати, саҳна нутқи ва ҳаракати асосларини ўзлаштириб, диққат ва тасаввурни ривожлантирувчи машқларни бажарди. Улар, шунингдек, жонглёрлик қилишни, тўғри нафас олишни, аниқ талаффузни, саҳнада шерик билан ишлашни ва бошқа кўплаб кўникмаларни ўрганишди.

Ўзбекистон Давлат ёшлар театри директори Фарҳод Жўраевнинг таъкидлашича, лойиҳа номутахассислик ва ноижодий йўналишдаги олий ўқув юртлари талабалари ҳамда мактаб ўқувчиларига мўлжалланган. Унинг асосий мақсади – ёшларни театр санъатига жалб этиш.

“Бу биз албатта давом эттирадиган катта лойиҳа. Ҳозирча театрда таъмирлаш ишларини якунлаяпмиз ва шу йўл билан ёшларни жалб қилиб, улар билан актёрлик маҳорати бўйича машғулотлар ўтказамиз. Театримиз муваффақиятли очилгандан сўнг эса, ўйлайманки, уларнинг кўпчилиги билим ва кўникмаларни профессионал даражада ўзлаштириш, ўз табиий истеъдодларини намоён этиш ҳамда актёрлик маҳоратини ўрганиш учун театр қошидаги мактаб-студиямизда қолиш истагини билдиради. Бу ёшларга қизиқ бўлади, деб ўйлайман”, – деди у.

Актёрлик маҳорат дарсларидоирасида ёшлар билан тажрибали устозлар ишладилар. Улар орасида актёр, саҳна ҳаракати бўйича педагог, спектакллардаги жанг саҳналари постановкачиси Дмитрий Резепин, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, Гиннесснинг рекордлар китоби рекордчиси, Карим Зарипов номидаги Республика эстрада-цирк олий мактаби цирк санъати кафедраси мудири Улуғбек Зарипов ҳамда режиссёр, актриса ва педагог Гўзал Сулейманова бор.

“Мен Ўзбекистон Ёшлар театрида 15 йил ишладим. У ерда ўзим саҳналаштирган спектаклларим бор. Спектаклларим билан ҳамкасбларим кўплаб мамлакатларга гастроль сафарларига боришган, жумладан, Россияда ҳам бўлишган. Йигирма йилдан ортиқ вақт давомида педагоглик қиламан: фаолиятимни театр қошидаги мактаб-студиядан бошлаганман ва мана 11 йилдан ошдики, Карим Зарипов номидаги Республика эстрада-цирк олий мактабида ишлаб келяпман”, — дейди Гўзал Сулейманова.

У актёрлик маҳорати дарслари доирасида диққат ва тасаввурни ривожлантирувчи машқларни, шунингдек, фундаментал психофизик тренинглар – мавҳум ҳаракатлар ва ҳайвонларни кузатишни ўтказди.

“Бугун маҳорат дарсимизга келган йигит-қизлар, дунёга бутунлай бошқача қарай бошлашади, бунга юз фоиз аминман.. Буларнинг барчаси улар учун кичик бир кашфиёт бўлади”, – деди у.

44-сонли умумтаълим мактабининг битирувчиси Даниэлла Панферова ВГИК (БДКУ)нинг Тошкент филиалига ўқишга киришни режалаштираётгани учун актёрлик маҳорати дарсларида жон деб иштирок этишга қарор қилди.

“Ўзим учун ҳам янги нарсаларни кашф қиляпман: жонглёрлик қилишни, кичик акробатик ҳаракатларни бажаришни ўрганяпман. Очиғини айтсам, бу менга жуда ёқяпти, чунки бу нарсалар бўлажак касбим учун мос деб ўйлайма”, – дея у машғулотларнинг биринчи кунидан сўнгги таассуротларини баҳам кўрди.

Курслар якунланганидан сўнг, ёшларга сертификатлар топширилди. Ушбу сертификатлар уларга Россия олийгоҳларига киришда қўшимча баллар тақдим этади. “Имкониятлар саҳнаси” актёрлик маҳорат дарслари эса ўз фаолиятини давом эттиради ва унинг иштирокчилари келажакда профессионал саҳнага чиқиш имкониятига эга бўлишади.

Схожие новости

#Наименование новостиТональностьИнформативностьДата публикации
1Ўзбекистонлик ўқитувчи ва талабалар Россиядаги Педагогик сменада нималарни ўрганмоқда?5715-07-2026
2Самарқанд ва Тошкент вилоятидан уч нафар ўқитувчи Москвадаги халқаро танловда ғолиб бўлди5715-07-2026
3Ўзбекистонлик 60 нафар педагог Россияда малака оширмоқда0512-07-2026
4Дипломи бутун дунёда тан олинади: Бауман университетининг Тошкент филиали қабул бошлади0513-07-2026
5Умра ташкилотчилари ва диний таълим муассасалари хавф даражасига қараб назорат қилинади0515-07-2026
6Ўзбекистон Италиянинг Тоскана вилояти билан қўшма "йўл харитаси" ишлаб чиқади0514-07-2026
7"Ректорлар мактаби"га номзодлар тўрт босқичли танлов орқали қабул қилинади0514-07-2026
8Казахстанские кинематографисты будут проходить обучение на "Мосфильме"0019-06-2025
9Ҳагбеи Гәынԥҳаи азааҭгылеит актиор изанааҭ шалырхыз атәы0521-05-2026

Классификация: Культура. Схожих патентов: 0. Схожих новостей: 9. Тональность: 5. Информативность: 7. Источник: sputniknews-uz.com.