Шавкат Мирзиёев Дональд Трампга АҚШ Мустақиллигининг 250 йиллиги муносабати билан табрик йўллади. Мактубда иқтисодий, инвестициявий ва хавфсизлик соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш ҳақида сўз борди. Шунингдек, у декабрда Майамидаги G20 саммити доирасида Трамп билан учрашишни кутаётганини билдирди.
Шавкат Мирзиёев ва Дональд Трамп БМТнинг Нью Йоркдаги саммити доирасида, 23 сентябрь 2025 йил.
Фото: Ўзбекистон президенти матбуот хизмати
Lotinchada 2026 йил, 4 июль, 22:25 Сиёсат
Шавкат Мирзиёев АҚШ президенти Дональд Трампга АҚШ миллий байрами — Мустақиллик куни ҳамда мамлакат мустақиллигининг 250 йиллиги муносабати билан табрик йўллади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
«Сизга ҳамда дўст Америка халқига кўп миллатли Ўзбекистон халқи номидан энг самимий табриклар ва эзгу тилакларни йўллашдан ғоят мамнунман. Сизнинг дадил ва шижоатли раҳбарлигингиз остида АҚШ иқтисодий қудрати ва таъсирини янада ошириб, глобал тараққиёт ҳамда хавфсизликни таъминлашда муҳим ўрин тутмоқда, барча давлатлар билан амалий ҳамкорлик алоқалари жадал ривожланмоқда», — дейилади мактубда.
Президент бундай жараёнлар Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги алоқаларни ҳар томонлама кенгайтириш учун мустаҳкам замин яратаётгани, ўзаро ҳурмат, ишонч ва муштарак манфаатларга асосланган муносабатлар янги мазмун билан бойиб бораётганини таъкидлади.
Мактубда ўзаро савдо ҳажмини ошириш, қўшма инвестиция лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш, муҳим минерал ресурслар ва инновацион кооперация соҳаларидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш икки томонлама муносабатларнинг устувор йўналишлари ҳисобланиши қайд этилди.
Шунингдек, хавфсизлик соҳасидаги мулоқот ва амалий шерикликни мустаҳкамлашдан манфаатдорлик билдирилди. Ноқонуний миграция, терроризм, экстремизм, трансмиллий жиноятчилик, наркотик воситалар ноқонуний айланиши ва бошқа замонавий таҳдидларга қарши курашишда биргаликдаги саъй-ҳаракатларни кенгайтириш долзарб аҳамият касб этиши таъкидланди.
Давлат раҳбари минтақавий ва глобал форматлар, аввало, «C5+1» платформаси, БМТ ҳамда бошқа халқаро институтлар доирасидаги ҳамкорлик Трампнинг фаол қўллаб-қувватлаши билан сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилишига ишонч билдирди.
Шу ўринда, президент 2026 йил декабрь ойида Майами шаҳрида бўлиб ўтадиган «Катта йигирмалик» саммити доирасидаги учрашувни катта қизиқиш билан кутаётганини таъкидлади. Март ойида Дональд Трамп Шавкат Мирзиёевни G20 саммитига таклиф этганди.
| # | Наименование новости | Тональность | Информативность | Дата публикации |
|---|---|---|---|---|
| 1 | Президент Сергелидаги Ўзгариш маҳалласи ва у ердаги когенерация марказини бориб кўрди | 0 | 7 | 04-07-2026 |
| 2 | Президент Сергелидаги бадбўй ҳид муаммосини 1 сентябргача ҳал этишни топширди | 0 | 7 | 04-07-2026 |
| 3 | Путин и Мирзиёев намерены продолжать взаимодействие в борьбе с пандемией COVID-19 | 0 | 0 | 07-05-2020 |
| 4 | Сергели ҳокимлигида сунъий интеллект базасидаги вазиятлар маркази ишга туширилди | 0 | 5 | 05-07-2026 |
| 5 | NYT: чиновники Трампа не интересуются мнением союзников в ЕС | 0 | 0 | 17-04-2025 |
| 6 | Тошкентда ерусти метро линиялари остида бизнес ривожлантирилади | 0 | 5 | 05-07-2026 |
| 7 | The Hill: Байден провел закрытую встречу со студентами Гарварда | 0 | 0 | 17-04-2025 |
| 8 | РФ и Катар проведут совместный бизнес-форум во время визита эмира в Москву | 0 | 0 | 17-04-2025 |
| 9 | Fox: в стенограммах спецкомитета США нет доказательств сговора Трампа с Россией | 0 | 0 | 07-05-2020 |
| 10 | Мишустин проведет переговоры с Пашиняном на полях "Иннопрома" | 0 | 5 | 05-07-2026 |