Шавкат Мирзиёев Ўзгариш маҳалласида амалга оширилган ишлар ва у ерда ташкил этилган когенерация маркази билан танишди. Марказнинг умумий қиймати 5,8 млн долларни ташкил этади. У йилига 18,4 млн кВт/соат электр энергияси ва 80 минг гигакалория иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш имконига эга.