Сергелидаги айрим мактаблар қувватидан 1,5−2 баравар ортиқ юклама билан ишламоқда. Шу сабаб ертўлада спорт зали, ошхона ва устахона жойлаштирилиб, юқори қаватлардан эса синфхоналар сифатида фойдаланиладиган мактаблар қуриш таклиф этилди. Бу 2026 йилда Тошкентнинг ҳар бир туманида синаб кўрилади.